Тоскоолдаги болаларнинг заҳарланиш сабаблари ҳали ҳам номаълум

539

Жалолобод вилоятининг Тоскоол қишлоғидаги мактаб ўқувчиларининг оммавий турда заҳарланишининг сабаблари ҳамон аниқланмади. Олдин давлат санэпидназорати мактабдаги сув билан овқат намуналарини текширишди, заҳарланишга булар сабаб бўлмаслигини айтишди.

Соғлиқни сақлаш министрлиги ҳозир болаларнинг ичидан жуулуп олинган сувнинг текшириш натижаларини кутишмоқда.

Касалхонада ҳозир олти ўқувчи қолган, уларнинг аҳволи қониқарлироқ. Қолганлари касалхонадан чиқишди.

«Бизда заҳарланиш бўлди деб айтишга асос йўқ. Аниқ ташхис қўйилмаган. Балки уларга иссиқ ўтиб кетган бўлиши мумкин. […] Қайта касалхонага ётқизиш ҳолатлари бўлмаган», — деган парламентда соғлиқни сақлаш министрининг ўринбосари Олег Горин.

Заҳарланиш белгилари билан 12-май куни касалхонага 31 бола мурожаат қилиб, уларнинг 29 нафари ётқизилган. Болаларнинг барчаси Тоскоол қишлоғидаги мактабнинг 1-11-синфларининг ўқувчилари бўлган.

Давлат санэпидназорат Тоскоол-Ата дарёсининг ва Маси қишлоғидаги қудуқнинг сувни текшириб чиқиб, сувни тозалиги бўйича хулоса чиқарган. Мактаб ошхонасининг овқатлари ҳам текширилиб, улар ҳам тоза чиққан.

Ота-оналарнинг сўзларига кўра, болалар уйда заҳарланган бўлиши мумкин эмас, сабаби сўнги бир неча кундан уйдаги ҳар доимги озиқ-овқат, мева-сабзавот, ва ичимликлар билан овқатланишган.

Вазиятни текшириш учун соғлиқни сақлаш министрининг ўринбосари Олег Гориндин раҳбарлигида комиссия тузилган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева

Сурат: «АКИпресс»