ҚСДПдан президентлик сайловига премьер-министри Сооронбай Жээнбеков курашади

584

Социал-демократлар президентликка Қирғизистоннинг ҳозирги премьер-министри Сооронбай Жээнбековни кўрсатди.

Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков КСДПдан президентликка номзод бўлиб кўрсатилди. Унинг номзодлигини президент партияси 17-майда таклиф қилган.

Жээнбековдан ташқари президентлик лавозимига «Ак Шумкар» партиясидан Темир Сариев, «Республика-Ата Журт»да Омурбек Бабанов, «Онугу-Прогресс»дан Бакит Торобаев ва «Ата Мекен»дан Омурбек Текебаев қатнашади. Президент бўлгиси келгани тўғрисида собиқ депутат Садир Жапаров ҳам билдирган. У ҳам ҳозир Текебаев каби қамоқда.

Қирғизистон президентини сайлаш 19-ноябрда ўтади. Бу сана марказий сайлов комиссияси билан президент Алмазбек Атамбаев томонидан белгиланган.

КСДПнинг раҳбари Иса Омуркулов сайловни 15-октябрда ўтказишни таклиф қилган, сабаби янги сайланган президент Атамбаевнинг хизмат муддати 1-декабрда тугагунча қасамёд қилиши керак.

Мухолифатчи «Ата Мекен» партиясининг депутатлари эса президент сайлови жорий йилнинг 27-августида ўтказишни талаб қилишмоқда.