Ўш: Навоий паркида карусель қулаб, саккиз киши жароҳатланди

556

Ўш шаҳрининг Алишер Навоий номидаги паркда карусель қулаб, саккиз киши жарбрланди. Уч нафари касалхонага ётқизилди, жабрланганлардан бирининг аҳволи оғир.

Ўш шаҳар касалхонасининг бош шифокори Саяк Абдурахманов Kloop.kgга карусель қулаганда саккиз киши жабрланганини билдирди.

«Улар турли тан жароҳатларини олишган, бироқ деярли барчасига уйларига рухсат берилган. Уч нафари касалхонага ётқизилган, ҳозир улар касалхонада», — деди у.

Жабрланганлардан биринининг аҳволи оғир деб ҳисобланмоқда.

Шифокор Эркин Абдувалиевнинг сўзларига кўра, жабрланган қиз касалхонада ётқизилгандан бери жонлантириш бўлимида ҳали ҳушига келмади.

Милиция ходимлари Ўш шаҳрининг Навоий паркининг аттракциони қулагани бўйича текширувни бошлашди. Ҳозир воқеа сабаблари текширилмоқда.

Аттракцион қулаганини 14-май куни кечда журналист Хулкар Исамова хабар қилган.

«Гувоҳларнинг билдиришича, унда ўндан ортиқ киши бўлган. Яқин жойда милиция ходимлари юрган экан, улар жабрланганларга дарров ёрдам бера бошлашган. Каруселни кўтариб, унинг остида қолганларни чиқаришга бир неча кишилар ёрдам берди», — деб ёзди у «Фэйсбук»даги саҳифасида.

Муаллиф: Александра Титова