UFC: Нуньес ва Шевченко кўзлар тўқнашуви дуэлида жанжаллашиб кетишди

638

Аманда Нуньес ва қирғиз спортчиси Валентина Шевченко анъанага айланиб қолган кўзлар тўқнашуви дуэлида муштлашиб кетишига оз қолди. Бразилиялик спортчи Нуньес ўзини тутиб туролмай Шевченкони мушти билан туртиб юборган.

Матбуот йиғини тугагандан сўнг спортчилар қарашлар дуэлига чиқишган. Ўртадаги вазият юқори нуқтага етиб, Нуньес ўз ҳиссиётини бошқаролмай Валентина Шевченконни юзини муштуми билан туртиб юборган.

Вазият кескинлашиб, қизларни ўз вақтида ажратиб қолишган.

http://

Кейинчалик берган интервьюсида Нуньес, Шевченка унга биринчи тегиб кетганини ва бу ундаги реакцияга сабаб бўлганини айтган.

«У менга биринчи тегди. Сизлар уни кўрмадингиз, сабаби мен сизларга орқамни ўгириб турдим. У менга биринчи тегингани сабабли мен ҳам тегишли реакция кўрсатдим», — деган Нуньес.

Валентина Шевченкнинг сўзларига кўра, Нуньеснинг агрессияси олдинда бўладиган учрашувларга нисбатан унинг ўзига ишонмаслигидан келиб чиқади.

«У учрашувдан қўрқмоқда, шу сабабли ўзини телбадай тутмоқда. Чемпионлик камари унда яна икки ойгина туришини тушуниб турибди. Шу сабабли у ўзини шундай тутмоқда», — деган Шевченко.

http://

Энг енгил вазндаги UFCнинг ҳозирги чемпиони Аманда Нуньес билан бу категориядаги биринчи қаторда турган Валентина Шевченко Лас-Вегасдаги UFC 213 турнирининг асосида 8-июнда чемпионлик камар учун куч синашмоқчи.

Бу учрашувда Шевченко ўтган йилнинг мартида Нуньесдан мағлуб бўлгани учун реванш олишга ҳаракат қилмоқчи. Унда уч босқичнинг натижасида ҳакамлар жамоаси ғалабани бразилиялик спортчига топширган эди.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: Esther Lin/MMA Fighting