Айсулуу Тинибекова кураш бўйича Осиё чемпиони бўлди

509

Айсулуу Тинибекова Осиё чемпионатида олтин медальни қўлга киритди. Финал учрашувида у ҳиндистонлик рақибини 6:0 ҳисобида ютиб олди.

Қирғизистонлик спортчи Айсулуу Тинибекова Осиё чемпионатининг финалида ғолиб бўлди. У 58 кг.гача бўлган вазнда куч синашган.

Чорак финалда Тинибекова қозоғистонлик спортчи Гулшахарат Талассовани 10:0 ҳисобида муддатидан олдин ютиб олган.

½ финалда эса Тинибекова япониялик Кацуки Сакагами билан учрашган. Тинибекова уни ҳам 6:4 ҳисобида муддатидан аввал мағлуб қилган.

Финалда Тинибекованинг рақиби турнир эгаси ҳиндистонлик Сарита Сарита бўлган. Қирғиз спортчиси уни ҳам осон енгиб, кейин (6:0), Осиё чемпионатининг олтин медалига сазовар бўлди.

Бу Осиё чемпионатидаги Тинибекованинг иккинчи ғалабаси. Ўзининг дастлабки олтин медалини у ўтган йили қўлга киритиб, Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларига Осиё чемпиони бўлгандан кейин борган эди.

Олимпиада ўйинларининг финалида у бронза медали учун бўлган курашда ҳиндистонлик Сакши Маликдан мағлуб бўлган. 2017-йилдаги Осиё чемпионатида Малик 60 кггача бўлган оғирликда куч синашган. Финал учрашувида Олимпиаданинг бронза совринини ютиб олган Малик япониялик Рисако Каваидан 0:10 ҳисобида енгилган.

Чемпионатнинг охирги кунида Қирғизистон термасининг ҳисоби бронза билан тўлдирилиши мумкин. 97 кггача бўлган оғирликда куч синашаётган Магомед Мусаев монголиялик рақиби билан бронза медал учун беллашади.

Кураш бўйича Осиё чемпионати Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида 10-майда бошланиб, 14-майда тугайди.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: Денис Богачов/Бишкекчанка