Жалолобод вилояти: 29 ўқувчи заҳарланиш оқибатида касалхонага тушди

606

Жалолобод вилоятининг Тоскоол қишлоғида 29 мактаб ўқувчиси маҳаллий касалхонага ётқизилди. Болалар  Тоскоол-Ата дарёсидаги ва артезиан қудуғидаги сувдан заҳарланган бўлиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш министрлиги хабарига кўра, Жалолободда мактаб ўқувчиларининг оммавий заҳарланиши содир бўлиб, Тоскоол қишлоғидаги 29 бола жабрланган. Уларнинг ҳаммаси маҳаллий мактабнинг 5-10-синфининг ўқувчилари.

Болалар маҳаллий район касалхонасига ётқизилган. Уларнинг ўч нафарини палаталарда жой қолмай, жонлантириш бўлимига жойлаштиришган. Ҳозирда 27си даволанмоқда, икки нафари эса уйларига чиқарилган.

Болаларнинг аҳволи қаноатлантирарли деб айтилмоқда.

Заҳарланиш сабаблари аниқланмоқда ва эпидемиологик текширув олиб бориляпти. Дастлабки маълумотларга кўра, бу сув билан боғлиқ бўлиши мумкин: Тоскоол қишлоғининг турғунлари Тоскоол-Ата дарёсидан ва Маси қишлоғидаги қудуқдан сув ичишади.

Мактабга болалар сувни цистерна билан ташиб келиб, қайнатиб кейин беришади. Цистерна қулф билан бекитилиб, калити ошхона ходимида бўлади.

Ота-оналарнинг сўзларига кўра, болалар уйда заҳарланган бўлиши мумкин эмас, сабаби сўнги бир неча кунда аввалгидай уйдаги озиқ-овқат, мева-чевалар ва ичимликлар истеъмол қилишган.

Ҳолатни текшириш учун соғлиқни сақлаш министрининг ўринбосари Олег Гориндин раҳбарлигида комиссия тузилди.

Маҳаллий турғунларга ҳозирча қудуқдан сув ичиш таъқиқланди. Сувнинг пробаси лаборатория текшируви учун жўнатилган.

Муаллиф: Александра Титова

Иллюстратив сурат. Муаллиф: Дэвид Триллинг