Қирғизистон рақамли телевидениега ўтди

592

Бугунги кунда Қирғизистон халқининг 95 фоизи рақамли сигналларга ўтди. Аналог теледастурлари керакли ускуна ўрнатилгунга қадар 326 аҳоли пункитида сақланиб қолади.

Бугун 15-майда, Қирғизистон теледастурнинг янги, рақамли форматига деярли тўлиқ ўтди.

Ҳукумат ҳозирда бутун ўлка бўйича 54 рақамли ўтказгич ўрнатди, улар аҳолининг 95 фоизини рақамли сигналлар билан таъминлайди.

Ахборот технологиялари ва алоқа бўйича давлат комитетининг раиси Бакит Шаршембиев билдириришича, аҳолининг беш фоизи (300 мингдан ортиқ қирғизистонликлар) аналог дастурларда қолишмоқда.

«Асосан у тоғларнинг қапчиғайларида ва чуқурликларда жойлашган аҳоли истиқомат қилувчи жойлар. Графикка кўра, мазкур жойларни рақамли теледастурларга қўшиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда, ускуналар ўрнатилмоқда», — деди Шаршембиев.

Рақамли телекўрсатувга ўтишнинг харитаси. Сурат: Сайт sanarip.kg.

Ҳукумат ўтган йили рақамли кўрсатувларнинг ижтимоий пакетини тузган.

Унга асосан қирғиз телеканаллари — КТРКга кирган беш телеканал, «Таълим ва билм» кичик канали билан бирга ЭлТР, «Мир», «Бешинчи канал» ва «Пирамида» киради.

Рақамли телекўрсатувнинг аналогдан фарқи — телетомошабинлар бир қанча юқори даражада кўриш ва эшитиш имконига эга бўлади.

Аналог сигналларга сиртдан таъсир этиш осон бўлса, рақамли узатиш шартида тоғли районларга ҳам сифатли кўрсатув тақдим қилса бўлади.

Шунингдек, рақамли кўрсатувнинг шарофати билан ўлкада каналлар бир қанча кўпайиши мумкин: рақамли узатишлар телевизор тармоғини кенгайтиради.

Телевизор рақамли сигнални қабул қилиш учун қирғизистонликлар дециметрли антенна ва қўшимча қабул қилувчи жиҳоз сотиб олиши керак. Агар телевизорда қўшилган қабул қилувчи бор бўлса ҳеч нарса сотиб олишнинг кераги йўқ.

Телевизорда қабул қилувчи ускуна бир ярим минг сомдан беш минг сомгача туради.

Агар рақамли узатишга ўтиш бўйича саволларингиз бўлса sanarip.kg сайтига киринг.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова