Давлатсанэпидназорат: Тоскоол қишлоиғдаги болалар сувдан заҳарланмаган

535

Касалликларнинг олдини олиш ва давлат санэпидназорат департаменти Жалолобод вилоятининг 31 ўқувчиси заҳарланган Тоскоол қишлоғидаги сувни текшириб кўрди. Текширувлар натижасида сув тоза чиқди.

Касалликларни олдини олиш ва давлат санэпидназорат департаментининг директори Толо Исаков сув лабораторияда текширилганини айтди.

«Сув тоза экан. Болалар бир нарсани яшириб айтмаяпти шекилли, балки улар яқинда Балиқчида бўлгандай кимёвий агент ёки спрейдан фойдаланган бўлиши мумкин. Масалани ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари текширишмоқда», — деди Толо Исаков.

Бу вақтгача касалхонага 31 бола мурожаат қилиб, уларнинг 29 нафари касалхонага ётқизилган. Болаларнинг барчаси — қишлоқ мактабининг 5-10 синфининг ўқувчилари.

«Уларнинг аҳволи қониқарли, бугун чиқишса керак. Сувдан намуни солинди, тоза чиқди. Ошхонадаги овқат ҳам тоза экан. Ҳозирча болалар нимадан заҳарлангани номаълум», — деди Kloop.kgга соғлиқни сақлаш министрлигининг матбуот хизматидагилар.

Заҳарланиш сабаблари текширилмоқда. Олдин заҳарланишга қишлоқ турғунлари Тоскоол-Ата дарёсидан ва Маси қишлоғидаги артезиандан олинган сув сабаб бўлиши мумкин деган версия бўлган.

Ота-оналарнинг сўзларига кўра, болалар уйда заҳарланиши мумкин эмас, сабаби сўнги бир неча кун давомида уйдаги таомлар, мева ва сабзавотлар ва ичимликлар билан овқатланишган.

Зҳарланишнинг сабабларини аниқлаш учун соғлиқни сақлаш министрининг ўрин босари Олег Горин раҳбарлигида комиссия тузилди.

Муаллиф: Анна Капушенко

Сурат: «АКИпресс»