Соғлиқни сақлаш министрлиги чет ўлкалик ҳомийлар ОИТВ (одам иммун танқислиги вируси) касаллигининг олидини олишни ва даволашни молияланишини икки марта камайганини билдирди. Муассаса ОИТВ билан кураш учун ҳар йили 1,8 миллион доллар етишмайди.
Соғлиқни сақлаш министрлиги ҳукуматдан ОИТВ-инфекциянинг олдини олиш ва даволаш бўйича дастурни қўллашни кўпайтиришни илтимос қилмоқда.
Соғлиқни сақлаш министрининг ўринбосари Горин халқаро ташкилотлар ОИТВ-инфекция билан курашда ҳомийлар ёрдамини камайиб кетаётганидан хавотирда. Унинг сўзларига кўра, олдини олиш дастурларининг 90 фоизга яқини ҳомийлар томонидан молияланиб келган.
Горин Қирғизистонга юборилган барча ҳомийлар ёрдамининг 80 фоизи СПИД билан кураш бўйича глобал фонддан келганини айтди.
Бироқ Глобал фонд 2013-йилдан бошлаб секин асталик билан Қирғизистонда ОИТВ билан курашишга ажратган пулни камайтира бошлаган.
Агарда 2013-йили Қирғизистон 7,5 миллион доллар олса, 2017-йили атиги 3,5 миллион доллар олган.
2018-йили Глобал фонд бу тармоқни молиялашни тўхтатишни режалаштирмоқда, ОИТВ юқтиришни олдини олиш ва касаллик билан оғриган кишиларни даволаш давлатга ўтади.
«Олдин биз ҳомийлар ёрдамида ОИТВ эпидемиясини ушлаб келганмиз. Агар давлат ҳозир тезкор чора кўрмаса кўплаган беморлар ўлиб кетади», — деб билдирди Горин.
Соғлиқни сақлаш министрлигининг жамоатчилик кенгашининг раҳбари Айбар Султангазиевнинг сўзларига кўра, ҳозирги ҳолатда 2020-йили ОИТВ-инфекцияси бор 5600 киши вафот этиб, 20 мингдан ортиқ киши касалликни юқтириб олиши мумкин.
Султангазиев ҳозирдан чора кўрилмаса эпидемия хавфли босқичга етиб, инфекция хавфли гуруҳлардан ташқарига тарқала бошлайди деб ҳисоблайди.
«Ҳозир Қирғизистон ОИТВ юзлаган кишилари энг тез кўпайиб кетаётган етти ўлканинг рўйхатида туради», — деди у.
Ҳукумат аппаратининг ижитмоий сиёсат бўлимининг эксперти Анара Ешходжаева ОИТВ-инфекцияни енгишнинг ягона йўли ҳалқ орасида олдини олиш ишлари олиб бориш кераклигини айтди.
«Биринчи навбатда аҳолининг хавфли қатламлари: фаҳишалар, гиёҳвандлар, муҳожирлар, ЛГБТ вакилларини назорат қилиш керак», — деди Ешходжаева.
Расмий маълумотларга кўра, 2017-йилнинг бошига нисбатан Қирғизистонда ОИТВ-инфекция юққан 7 117 ҳолат рўйхатга олинган, унинг ичида 14 ёшгача бўлган 587 болага мазкур касаллик юққан.
ОИТВ-инфекцияси бор 5 мингининг ичида 580 бола яшамоқда.
Муаллиф: Айдай Эркебаева
Сурат: ТАСС