Сапар Исаков президентликка номзод бўлмайди

532

Президент аппаратининг етакчиси Сапар Исаков давлат раҳбари лавозими учун курашмаслигин эълон қилди.

Сапар Исаков бу ҳақда президент Роза Отунбаеванинг «Адолатли жамият» лойиҳаси тўғрисидаги билдирувида изоҳ бераётиб ўзи айтди.

Отунбаева 12-майда Бишкекда ўтган форумда лойиҳанинг бажарилиши президентликка номзодларнинг сайло олдидаги ваъдаларига кирмаслиги кераклигини гап қилишган.

«Манфаатлар қарама-қарши келмаслиги учун, бу ҳужжатни (2040-йилгача "Адолатли жамият" лойиҳаси асосида ривожланиш стратегиясининг) бағишланиши ва қўлланилиши бўйича аниқлик ва адолат бўлишини истардим. Бу партия номзодининг сайлов олдидаги платформаси бўлиб қолмаслиги керак», — деган у.

Бунга жавобан Сапар Исаков президентлик учун бўлган курашда иштирок этмаслигини айтди.

«Мен бу лойиҳани олдиндаги давлат раҳбарини сайлашга, айниқса, менга боғлашни маъқул кўрмайман. Сабаби мени ўлка президенти лавозимига номзодимни қўйиш ниятим йўқ», — деб билдирди у.

Исаков «Адолатли жамият» лойиҳаси тўғрисида айтилган сўзи орқали Отунбаева ўлканинг ривожланишига қарши чиқиб, халқаро ҳомийларни мазкур лойиҳани қўлламасликка ундамоқда деб ҳисоблайди.

Атамбаевнинг «ўнг қўли»

Сапар Исаков Атамбаевнинг ишончли одамларидан бири деб ҳисобланади.

Германия канцлери Ангела Меркель билан учрашувда Атамбаев Исаковни ўзининг «ўнг қўли» қатори таништирган. Россия президенти Владимир Путин келганда Атамбаев қўл остидагиларни таништираётиб Исаковга келганда: «Буни сен яхши биласан деган» деган.

Президент аппаратининг раҳбари бўлгунча Исаков аппарат раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлган, бироқ у хизматда икки ой ишлаган.

Олдин беш давомида шу маҳкамада ташқи сиёсат бўлимига раҳбарлик қилган.

2010-йилдаги инқилобдан кейин Исаков ривожланиш бўйича марказий агентликда (РБМА) — президент Курманбек Бакиев бошқарган сўнги йили ишлаган ва унинг ўғли Максим раҳбарлик қилган маҳкамада ташқи сиёсат томон бошқарган.

Ривожланиш бўйича агентлик Қирғизистоннинг деярли барча маблағларини назорат қилиб турган. У инқилобдан кейин тарқатилган.

Максим Бакиев Буюк Британияга қочиб кетиб, Қирғизистонда узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилишга сиртдан кесилган.

Исаков Максим Бакиевнинг маҳкамасида ишланига қарамай, ҳукумат алмашгандан кейин давлат хизматидаги ўрнини сақлаб қолиб, 2010-йилдаги вақтли ҳукуматда ишлаган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова