Шикмаматовнинг иши бўйича суд йиғини бўлмай қолди

502

Биринчи май район судида мухолифатчи Алмамбет Шикмаматовнинг иши бўйича биринчи суд текшируви бўлиши керак эди. Бироқ суд кейинга қолдирилди, сабаби жараёнга мухолифатчининг адвокати Чинара Жакупбекова келмаган.

Йиғин 24-майга қолдирилди. Жакупбекова Kloop.kg билан бўлган суҳбатда йиғинга келолмай қолганини, сабаби ўша вақтда Омурбек Текебаевнинг иши билан таништириш бўлаётган МХДҚда юрганини айтди.

Шикмаматовга қарши 17-февралда «Лавозимни суистеъмол қилиш» ва «Порахўрлик» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалган.

МХДҚ терговчиларининг версияси бўйича, Шикмаматов 2011-йили ҳисоб палатасига автомашиналарни сотиб олишни назорат қилган тендер комиссиясининг таркибида бўлган.

У тендер комиссиянинг раиси ва хусусий «Барат Люкс» фирмасининг директори билан сўзлашиб олган. Шундан сўнг раиснинг фикри бўйича «Барат Люкс» компанияси энг арзон нарҳ билан ютиб чиққан тендер ўтказилгани тўғрисида қалбаки ҳужжатлар тузилган.

Шунингдек, терговчилар Шикмаматов тендер илтимосномасига ўз аёлининг автомашинасини киритиб, уни 14500 долларга сотган деб ҳисоблашади. Бироқ экспертизага кўра, автомашинанинг асл нарҳи 10 минг доллар бўлган.

Суд Шикмаматовни ҳеч қаерга кетмаслиги тўғрисида тилхат олган.

Алмамбет Шикмаматов — президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилаётган мухолифатчи «Ата Мекен» фракциясидаги уч сиёсатчининг бири.

Жиноий ишлар партия раҳбари Омурбек Текебаевга ва собиқ бош прокурор Аида Саляновага қарши ҳам қўзғалган.

Текебаевга 2010-йили россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан «Мегаком» уяли операторини бошқаришга имконият олиб бериш учун бир миллион доллар пора олган деган айб қўйилган.

Салянова ҳукуматдан қулатилган президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максимнинг манфаатини ҳимоя қилган Алексей Елисеевнинг адвокатлик лицензиясини ноқонуний узайтириб берган деб айбланмоқда.

Текебаевдан, Шикмаматовдан ва Саляновадан махсус хизматлар «Мегаком» уяли операторининг акцияларини сотишда манфаатдор бўлган деб гумон қилишмоқда.

Бош прокуратура мухолифатчи сиёсатчиларга бу учаласи Конституцияга киритиладиган президент таклиф қилган ўзгартиришларга қарши чиққандан кейин қизиқа бошлаган Референдум 11-декабрда ўтиб, Конституцияга киритилган ўзгартиришлар қабул қилинган.

Муаллиф: Марат Абдикаликов