HRW: Қирғизистон ҳукумати оилавий зўравонликка қарши янги қонунни амалга ошириш учун ирода кўрсатиши керак

640

Халқаро «Human Rights Watch» хуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Қирғизистон ҳукуматидан оилавий зўравонлик қурбонларини ҳимоя қилувчи қонунни амалда ҳам бажарилишини кутаётганини билдирди.

«Human Rights Watch» ташкилтидаги аёлларнинг ҳуқуқларини текширувчи Хиллари Марголис ўлка ҳукумати мазкур қонунни қабул қилиш билан «ҳуқуқларни ҳурмат қилишини» кўрсатганини билдирди.

«Энди давлат органлари сўзнинг маъносида аёлнинг умрини сақлаб қоладиган янги ўзгартиришларни ҳаётга тадбиқ қилиш учун эркини кўрсатиши керак», — деди Марголис.

Унинг сўзларига кўра, қонун давлат йўллайдиган ва бажарилиши керак бўлган янги стандартларни ўрнатади.

Умуман олганда ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг экспертлари оилавий зўравонлик қурбонларини ҳимоя қиладиган янги қонунга рози.

Президент «Оилавий зўравонликдан сақлаш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги» қонунга бу йил 28-апрелда қўл қўйган.

Янги ҳужжат оилавий зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича сўнги қоидани деярли тўлиқ қайта ёзиб чиққан.

Энди милиция оилавий зўравонлик тўғрисида ҳар бир билдирув бўйича чора кўришга мажбур бўлиб, бундай билдирувни фақатгина жабрланган кишигина эмас, хоҳлаган фуқаро юборса бўлади.

Бундан ташқари агар зўравонлик бўлгани исботланса, жабрланган кишига мажбурий турда ҳимоя ордери берилади. Унинг муддати уч кун бўлиб, бироқ бир ойга узайтирилиши мумкин. Ордер жабрланган кишининг танасига тегишга ва у билан сўзлашишни таъқиқлайди.

Ордер олингандан кейин руҳшунос жабрланган киши билан ҳам, зўравонлик қилган киши билан ҳам ишлайди.

Қирғизистонда оилавий зўравонлик масаласи жуда муҳим. Ўлкада оила қурган ҳар бир тўртинчи аёл зўравонликдан жабрланади. 98 фоиз зўравонликни ҳозирги ёки собиқ турмуш ўртоғи қилади.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова