Милиция Бишкекдаги кафе ёнида ўқ отган кишининг шахсини аниқлади

568

Бишкек ШИИБнинг ходимлари «Деревяшка» кафеси яқинида ўқ отган кишининг шахсини аниқлади. У ҳозир касалхонада, милиция воқеа сабабларини текширмоқда.

Ўқ отган кишининг сўзларига кўра, муштлашув вақтида у қуролидан ўзини ҳимоя қилиш учун фойдаланган.

Милиция бу кишини травматик қурол олиб юрганишга лицензияси бўлганини, икки томон ҳам ариза ёзганини билдирди.

«Бизнинг ходимлар у билан бирга касалхонада юришибди, можаронинг аниқ сабаби ҳозирча номаълум, биз текширяпмиз», — деб билдирди ШИИБнинг матбуот хизмати.

9-майга ўтар кечаси беш киши Бишкекда Рискулов кўчасидаги «Деревяшка» кафесининг яқинида фикр келишмовчилик юзага келиб, у отишув билан якунланган.

Милициянинг билдирувига кўра, муштлашув тунги соат учда бўлган. Уларнинг бири иккинчисини оёғига отиб юборган.

Ўқ узган киши ва можаронинг қолган иштирокчилари турли жароҳатлар билан касалхонага етказилган.

Муаллиф: Метин Жумагулов