ҚДТА аппарати раҳбарининг ўлими: МХДҲ ходимларининг иши бўйича суд такрор тўхтатилди

653

Тиббий академиянинг аппарат раҳбари Абдикарим Гапаровни 2016-йилнинг февралида ушлаган МХДҚнинг порахўрликка қарши хизмати ходимларининг иши бўйича суд такрор тўхтатилди. Қўлга олиш вақтида Гапаров вафот этган.

Тибакадемиянинг аппарат раҳбари Абдикарим Гапаров 30 минг сом пора талаб қилмоқда деган гумон билан қўлга олинаётганда 25-февралда вафот этган.

Унинг қариндошлари судга мурожаат қилиб, қўлга олиш билан шуғулланган МХДҚнинг Коррупцияга қарши хизмати ходимларини жавобгарликка тортишни талаб қилишган.

Бироқ қариндошларининг юристи Абаз Мамбетакунов ишнинг материллари судга 2016-йилнинг августида ўтказилганига қарамай, текширув доим кейингига қолдирилиб ёки тўхтатилаётганини билдирди.

Ишни ҳарбий суднинг коллегияси қараши керак эди. Бироқ у тарқатилгандан кейин ҳужжатлар Бишкекнинг Октябрь район судига ўтказилган.

Иш судья Кимбат Архаровага берилган. Суд жараёни тўхтатилиб, айб қўйилишидан бошлаб қайта кўриб чиқилади. Биринчи жараён 17-майда ўтказилади.

Гапаровнинг қўлга олиниши

Абдикарим Гапаров

МХДҚнинг Коррупцияга қарши хизматининг вакиллари ҚДТАнинг аппарат раҳбари пора талаб қилмоқда деган фуқаронинг аризаси билан Гапаровни қўлга олмоқчи бўлган.

Мурожаат қилган кишининг аризаси бўйича Гапаров ундан олий ўқув юртида майдончани ижарага бергани учун пора сифатида 30 минг сом сўраган.

Ариза бўйича «лавозимни суистеъмол филиш» ва «Пора талаб қилиш» моддалари билан жиноий иш қўзғалган.

Гапаров 2016-йилнинг 25-февралида МХДҚ ПҚХ вакиллари томонидан қўлга олинаётган вақтда вафот этган.

Маҳкамадагилар унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганини, бироқ у воқеа бўлган жойда вафот этганини айтишмоқда. Унинг ўлимининг сабаби қатори юрагининг тўхтаб қолгани айтилмоқда.

Гапаровнинг қариндошлари ва ҳамкасблари унинг пора талаб қилганига ишонмайди ва ҳуқуқ тартибот органлари вакиллари қонунни бузиб ҳаракатланган деб ҳисоблашади — сабаби Гапаровнинг кийими йиртилиб, териси кўкарган эди.

Муаллиф: Александра Титова