Уч юзга яқин душанбаликлар Улуғ Ватан урушига қатнашган яқинларининг суратларини олиб Тожикистон пойтахтидан юриб ўтди. Аввал ҳукумат “ислом қадриятларига зид келиши сабабли” “Ўлмас полк”нинг акцияларини тақиқлаган эди.
«Ўлмас полк» 9 майга режалаштирилган тадбирлар рўйхатига кирмаган, лекин Душанбанинг турғунлари бари бир акцияни ўтказишди.
Улар шаҳарнинг марказий кўчаларидан юриб ўтишди. Ташкилотчиларнинг айтишича, улар рухсат ололмаган, лекин “оталарининг хотирасига хурмат кўрсатиш учун” кўчага чиқишган.
Бир кун аввал, 8 майди Душанбада совет халқининг фашизм устидан ғалабасига бағишланган “Хотира куни” ўтказилган. Тадбирга фахрийлар, элчиликларнинг ходимлари ҳамда маҳаллий мактабларнинг ўқувчилари таклиф қилинган.
«Ўлмас полк»нинг акцияларини тақиқлаш ҳақида тожик ОАВлари 5 майда билдирди.
«Қурбон бўлганларнинг суратларини кўтариб кўчага чиқиб бўлмайди. Бундан ташқари, Тожикистон билан Афғонистоннинг чегарасига уруш қўшимча акцияларни ўтказишга йўл бермайди», — деб айтилган тожик ҳукуматининг расмий билдирувида.
Муаллиф: Айдай Иргебаева