МСК: Айрим сиёсатчилар тарғибот ишларини эрта бошлаб юборишди

599

Марказий сайлов комиссияси президентликка номзодларни тарғибот нишоналари бўлган материалларни тарқатишни тўхтатишга чақирди. Қонун бўйича сайлов олдидан тарғибот барча номзодлар рўйхатдан ўтгандан кейин бошланиши керак.

Айрим партиялар ҳозирдан президентликка ўз номзодларини кўрсатишганини эълон қилишди. МСК айрим сиёсий уюшмалар тарғибот ишларини жуда эрта бошлашганини билдирмоқда.

«Айримлар [партиялар] президентлик сайловига номзод қатори иштирокчилар тўғрисидаги материалларни тарқата бошлашди. Номзодларнинг кўплаган суҳбатлари билан электрон ва нашр ОАВларда сўзлаган нутқларида ҳам сайлов олди тарғибот белгилари бор», — деб айтилади МСКнинг билдирувида.

Аниқроқ айтганда, «Республика — Ата-Журт» партиясининг раҳбари Омурбек Бабанов, «Ак шумкар» партиясининг раҳбари Темир Сариев, «Өнүгүү — Прогресс» партиясининг раҳбари Бакит Торобаев ҳозирдан ҳудудларда сайловчилар билан учрашувларни ўтказа бошлашди.

Марказий сайлов комиссияси муддатидан эрта тарғиботга йўл бермаслигини билдирди. Қонун бўйича президентликка номзодларни сайлов олдидаги тарғиботи барча иштирокчилар рўйхатдан ўтиб битгандан сўнг бошланиб, овоз беришга 24 соат қолганда тўхтатилиши керак.

Бироқ номзодлар рўйхатдан ўтиб битмади, сайлов бўладиган кун белгиланмади.

Қирғизистон ҳукумати ҳозирча президентлик сайлови муддати бўйич бир фикрга келмаган. Марказий сайлов комиссияси 2017-йилнинг 19-ноябрида ўтиши кераклигини билдирган.

Бироқ мухолифатчи «Ата Мекен» фракцияси сайловни 2017-йилнинг августида ўтиши кераклигини билдирди. Атамекенчилар сайлов 19-ноябрда ўтадиган бўлса 1-декабрда янги президент ўз вазифасини бажаришни бошлаш учун улгирмаслигини айтишмоқда.

Шундан сўнг КСДП фракциясининг раҳбари Иса Омуркулов президентлик сайлови 15-октябрда ўтказишни таклиф қилган. Унинг фикрича, агар ноябрда овоз беришнинг иккинчи доирасини ўтказиш керак бўлиб қолса, уни янги йил байрамида ўтказишга тўғри келади.

Ҳозирги президент Алмазбек Атамбаевнинг бошқариш муддати 2017-йилнинг 1-декабрида тугайди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева