Жанубий Корея: Мун Чже Ин янги президент бўлади

605

Муддатидан аввал ўтказилган президентлик сайловининг экзит-полл натижаларига кўра “Тобуро” демократик партиясининг либераль номзоди Мун Чже Ин ғалаба қозонган. Аввалги президент Пак Кин Хега ўз хизмат вазифасини суистеъмол қилгани ва коррупцияда айбланиб импичмент эълон қилинган.

Жанубий Кореядаги президент сайловида ғалаба қозонган Мун Чжэ Ин қасамёдга келтирилди. Либерал кўз қарашдаги 64-ёшли сиёсатчи президент сифатида сўзлаган илк нутқида Корея яриморолидаги хавфсизлик билан боғлиқ инқирозни бартараф этишга зудлик билан киришишини таъкидлаб ўтди. «Агар-да зарур бўлса, мен Вашингтонга йўл оламан, Пекин ва Токиога бораман, шароит яратилса Пхеньянга боришга тайёрман», - деди янги президент.

Мун Чжэ Ин собиқ президент Пак Кин Хедан кейин пайдо бўлган хокимиятдаги бўшлиқни тўлдириш мақсадида зудлик билан йирик кадрлар ўзгаришини амалга оширади ва армия штабида ўзгаришларни қилади. Маълумки, Пак Кин Хе коррупция билан боғлиқ мажролардан кейин давлат раҳбарлигидан кетишга мажбур бўлган эди.

Мун Чжэ Ин мамлакатни коррупция мажоросидан кейин юзага келган вазиятдан олиб чиқишга ваъда берди ва Шимолий Кореянинг ядровий дастури ривожини ўз вақтида тўхтатишга қурби етмаган аввалги маъмуриятни танқид қилди.

Сешанба кунги президентлик сайловида сўнгги 20 йил давомида сайловчилар фаоллигининг энг юқори кўрсаткичи кузатилди. Мун сайловчиларнинг 41,1 фоиз овозини олди. Консерваторлар номзоди Хон Джунпхё эса 25,5 фоиз овозни қўлга киритди.

Мун Чжэ Ин ким?

Мун Чжэ Ин 1953 йили Шимолий Кореядан келган оилада туғилган.Талабалик вақтларида ҳарбий диктатор, генерал Пак Чон Хига қарши намойишларни ташкил қилган. Бу учун уни ўқишдан четлаштириб, армия хизматига чақиришган.

Армиядан сўнг судяларни тайёрлаш Институтига топширади, лекин намойишдаги иштироки сабабли судья мақомини ололмайди.

Шундан сўнг Мун Сжэ Ин ўз ишини адвокатлик билан бошлайди. “Демократик жамият йўлидаги юристлар” ташкилотига аъзо бўлади ва Пусан юристлар уюшмасининг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясига вакил бўлади.

Бестселлерга айланган “Мун Джэ Ин тақдири” мемуарини эълон қилган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева