Бишкек: Бир неча киши кафе яқинида ўқ очишди

710

9 майга ўтар кечаси Бишкекдаги «Деревяшка» кафесининг ёнида беш киши сўз билан тортишиб, жанжал отишма билан якунланган. Ҳозир жамоат тартибини бузганларнинг бари касалхонада ётибди.

Пойтахт милициясидан хабар беришларича, эркаклар «Деревяшка» кафесининг ёнида тунги соат учда уриша бошлашган.

«“Деревяшка” кафесининг ёнида беш-олти киши уришиб кетган. Натижада бири иккинчисининг оёғига отган», — дейишди Kloop.kgга ШИИБ вакиллари.

Милиция воқеа иштирокчиларининг шахсини аниқлаган. Уларнинг бари турли жароҳат олиб касалхонада ётибди.

ШИИБ воқеани текширишда давом этмоқда.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова