Атамбаев: Россиянинг муаммоси қирғиз муҳожирларида эмас, ксенофобияни қўзғовчи ўз сиёсатида  

627

Президент Алмазбек Атамбаев россиялик айрим сиёсатчилар ва ОАВлар «Қирғизистондан борган муҳожирларга қарши васваса уруғини сепаётганини» билдирди. Унинг сўзларига кўра, Россиянинг муаммоси муҳожирлар оқимида эмас, балки ўлкадаги айиррмачилик қилаётганларда.

Атамбаев Ғалаба куни муносабати билан табрик сўзида миграция масалани қўзғади.

У Россиянинг ОАВлари ва айрим сиёсатчилари яқинда Санкт-Петербург метросида бўлган портлашдан кейин «Қирғизистондан борган муҳожирларга қарши қайраётганини» билдирди.

Президентнинг фикрича, россияликлар қирғизларнинг ва ўзбекларнинг барчасини портлаш бўйича айблаб, улардан қўрқмаслиги керак.

«Питердаги террористик ҳужумда асосий гумондор Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан чиқса, ўзбеклар билан қирғизларнинг барчасини айблайвермаслик керак. Асосий гумондор отаси каби Россия фуқароси бўлган. 16 ёшидан бери Россияда яшаган! Балки ўша айирмачилар билан скинхедлар уни экстремизмга туртгандир», — деб ҳисоблайди у.

Атамбаев Қирғизистон ва Россия Улуғ Ватан урушида бирга жанг қилганини хотирлади. Президент уруш вақтида Россиядан эвакуация қилинган юз минглаган одамлар Қирғизистонда бошпана топиб иккинчи ватанли бўлганини таъкидлади.

«Россиянинг мушкули “бегоналар” эмас, Қирғизистондан борган меҳнат муҳожирлари эмас, Россия ичидаги ксенофоблар ва миллатлар аро можарони қўзғаётган ўзининг айрим ёзувчи ҳамда сиёсатчилари», — деб ҳисоблайди Атамбаев.

Давлат раҳбари ксенофобия ва ирқчиликка қарши туришни россиялик сиёсатчилар Россиянинг президенти Владимир Путиндан ўрганиши керак деган фикрда.

Петербург метросидаги террор ҳужуми

Санкт-Петербург метросидаги террористик ҳужум 3-апрелда «Сенная площадь» ва «Технологический институт» станцияларининг ўртасида бўлган.

Россиянинг ҳукумат вакиллари террор ҳужумни ижрочиси қатори Қирғизистонда туғилган 22 ёшдаги Акбаржон Жалиловни айблашмоқда.

Россия тергов комитетининг расмий вакили Светлана Петренко Жалиловнинг алоқаси ДНК-экспертизаси билан тасдиқланганини билдирган.

Террористик ҳаракатни уюштириш бўйича Қирғизистонда туғилган Россия фуқароси Аброр Азимов ҳам айбланмоқда. Тергов версияси бўйича у метродаги портлаши олдидан Жалиловга қўнғироқ қилган.

Аброр Азимов қўлга олингандан сўнг бир неча кун ўтиб, Россиянинг Федерал хавфсизлик хизмати унинг акаси Акрам Азимовни қамоққа олиб, уни террор ҳужумни уюштириш учун пул ўтказди деб айбламоқда.

Портлашдан кейин ФХХнинг раҳбари Александр Бортников Россиядаги «террорчи гуруҳларнинг ўзаги» — МДҲдан борган муҳожирлар эканлигини билдирган.

Россия полицияси террористик ҳужумда алоқаси бор деган гумон билан умумий саккиз кишини қўлга олди — уларнинг ҳаммаси Марказий Осиёдан борган.

Портлаш жавобгарлигини «Аль-Қоида»нинг бир қисми деб атаган «Имом Шомил батальони» террористик гуруҳи ўз зиммасига олди.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова