Тожикистон: «Ўлмас полк» акцияси "исломга зидлиги боис" тақиқланди

704

“Ўлмас полк” акцияси 9 май Ғалаба кунига бағишланган байрам тадбири рўйхатига киритилмади. Давлат ҳукумати буни ислом қадриятларига зид экани билан изоҳлади.

 “Ислом анъаналарига мувофиқ, ҳалок бўлганларнинг портретлари билан кўчалар ва проспектларга чиқишга йўл қўйиб бўлмайди, бу акция ислом мазҳаб қадриятларига зид келади», — деб ёзилади Тожикистон ҳукуматининг расмий билдирувида.

Мусулмонлар томонидан аввал бундай норозиликлар сезилмаган эди.

“Ўлмас полк” Қозоғистонда, Озарбайжонда, Туркманистон, Ўзбекистон, Қатар, Ливан ва яна бир қатор давлатларда ўтади. Қирғизистонда мазкур акция 2013 йилдан бошлаб йилда ўтказилади.

9 май куни Россия ва собиқ совет мамлакатларининг кўплаб шаҳарларида “Ўлмас полк” акцияси бўлиб ўтади. Унинг иштирокчилари намойишга уруш қатнашчилари бўлган ўз қариндошларининг портретларини кўтариб чиқадилар. “Ўлмас полк” акциясининг дастлабки ғояси ТВ-2 Томск телеканалининг журналистлари Сергей Лапеков, Сергей Колотовкин ва Игорь Дмитриевга тегишли эди. 2015 йилдан бошлаб акцияни ташкил этиш билан Умумроссия миллий фронти (УРФ) шуғуллана бошлади.

Ҳозирда “Ўлмас полк” 64 мамлакатда ўтади.

Муаллиф: Метин Жумагулов