ИИМ «Биринчи канал»нинг Қирғизистондаги қулчилик тўғрисидаги сюжетини ҳақиқатлигини тасдиқламади

654

Қирғизистоннинг ички ишлар министрлиги «Биринчи канал»нинг  «Жди меня» кўрсатувида айтилгандай россиялик Сергей Черненький Талас вилоятидаги ҳамқишлоқлари томонидан қулликда ушланмаганини билдирди.

Қирғизистон милицияси «Биринчи канал»нинг 2017-йилни 24-мартида «Жди меня» кўрсатувида намойиш қилинган сюжетини текшириб чиқди. Сюжетда Черненький Талас вилоятининг Орто-Арик қишлоғида 16 йилдан ортиқ ушлангани айтилган.

«Сергей Черненькийнинг қулликда ушлангани тўғрисидаги “Жди меня” кўрсатувида айтилган маълумотлар тасдиқланмади», — деб билдирди маҳкаманинг матбуот хизмати.

ИИМ Черненький яшаган оилада уларнинг қўшнилари ҳам сўроқ қилинганини билдирди.

Оила аъзоларининг бири милицияга Сергейни Қораболта шаҳрининг мол бозорида 2001-йили учратганини айтган. Черненькийнинг борадиган жойи йўқ эканлигини билгандан кейин уни уйига чақирган. Ххўжалик ишларида ёрдам бергани учун Черненький уч-тўрт минг сом олар экан.

Қўшнилари милицияга россиялик фуқаро бу уйда оила аъзосидай яшаганини, уни ҳеч ким ишлашга мажбур қилмаслигини ва калтакламаганини айтишган.

Уйнинг эгаси қўшниси орқали Черненькийнинг Россиядаги оиласини ҳам излаган, бироқ қариндошлари билан боғланмаган.

Бундан ташқари, ИИМ Черненький Таласда эмас, Чуй вилоятида яшаганини билдирган.

Черненький кўрсатув мухбирларига 20 йил аввал Қирғизистонга онасини уйини сотиб, қайтиб кетиш учун Забайкалье воҳасидаги Краснокаменскидан келганини айтган.

Бироқ қаллобларга йўлиқиб, улар унинг паспортини ва уйининг ҳужжатларини тортиб олишганини билдирган.

Черненький милицияга мурожаат қилиб, бироқ ёрдам бериш ўрнига терговчи Черненький чўпон бўлиб ишлаб берса паспортини қайтариб беришга ва Россияга кетишга ёрдам беришини айтган.

Черненькийнинг сўзларига кўра, у ўша вақтдан бери қулликда ишлаган.

Муаллиф: Анна Капушенко