Жогорку Кенеш президентлик сайловини муҳокама қилмоқда. Депутатлар нимани ўзгартиришни истайди?

689

Қирғиз парламентининг депутатлари жамоатчилик муҳокамасида сайлов тўғрисидаги қонунга киритиладиган ўзгартиришларни муҳокама қилишди. Президент сайлови олдидан парламент вакиллари нимани ўзгартирмоқчи?

Президентлик сайловига олти ойдан кўпроқ вақт қолди. Қирғизистон учун бу тарихий сайлов, сабаби ҳукумат сайланган президентдан кейинги сайланган президентга ўтказилади. Парламент сайловига тегишли бир неча қонун-қоидаларни ўзгартиришни таклиф қилишмоқда.

Депутатлар нимани ўзгартирмоқчи?

Сайловни 19-ноябрдан 15-октябрга жилдириш

КСДП фракциясининг етакчиси Иса Омуркулов президентлик сайловини 15-октябрда ўтказишни таклиф қилди. Унинг фикрича, агар сайлов икки босқич билан ўтадиган бўлса, бу муддат МСК учун жуда қулай. Сайловни эрта ўтказиш Қирғизистонни янги президентига 1-декабргача — Алмазбек Атамбаевнинг муддати битгунча қасамёд қилишига ашроит яратади.

Сайлов гаровини 1 миллион сомдан 2 миллион сомгача кўтариш

«Республика — Ата-Журт» фракциясининг депутати Мирлан Жээнчороев номзодлар сайловда иштирок этиш учун тўлайдиган суммани кўпайтиришни таклиф қилди. Унинг фикрича, сайлов гаровининг суммаси 1 миллион сом эмас, 2 миллион сом бўлиши керак.

Сайловчилар рўйхатини уч марта текшириш

Жээнчороев сайловчилар рўйхатини уч марта текширишни таклиф қилмоқда. Бу ғоя бўйича марказий сайлов комиссияси рўйхатни уч марта — сайловга 60 кун, 40 кун ва 3 кун қолганда текшириши керак. Якунловчи рўйхат овоз бериладиган кунга уч кун қолганда эълон қилиниши керак.

Ёзма маълумотномадан бош тортиш

КСДП фракциясининг депутати Дастан Бекешев сайловчиларни ёзма турдаги маълумотномадан бош тортишни таклиф қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, ёзма эълон кўп вақтни олади, ундан кўра интернет, радио ва бошқа алоқа воситалари самарали ишлайди.

Тоғ бағридаги сиёсий рекламадан мисол.

Тоғ бағридаги тарғиботни таъқиқлаш

Муҳокама вақтида депутатлар ҳудудлар аро йўлларнинг бўйидаги боғлар юзасида тарғиб қилувчи рекламаларни таъқиқлашни талаб қилишди. Уларнинг сўзларига кўра, бундай тарғибот материалларни ўрнатган кишининг умрига хавф солиши мумкин.

Муаллиф: Александра Титова