Бир суткада Қирғизистонда олти марта ер қимирлаб, 60дан ортиқ уй ҳавфли ҳолатдақолди

770

 Фавқулотда ҳолатлар минстрлиги ўтган сутка ичида Қирғизистонда олти зилзила бўлганини хабар қилди. Ўш вилоятидаги 60дан ортиқ уй, мактаб, почта ҳамда икки фельдшер-акушер  пункти авария ҳолатига тушди.

Магнитудаси 6дан 2,5 баллгача бўлган ер силкинишларидан кейин махсус комиссия Ўш вилоятининг Чон-Алай районидаги уйларни текшириб чиқди.

Жами бўлиб мутахассислар 281 уйни ўрганиб чиқишди. Илк маълумотларга кўра, 66 уй яроқсиз ҳолда, 215 уйда кичик ёриқлар пайдо бўлган.

Шунингдек олти ижтимоий объект  — икки фельдшер-акушер пункти, почтанинг ҳамда мактабнинг биноси авария ҳолатида. .

Карамиқ қишлоғи

24 уй, фельдшер-акушер пункти ва почтанинг биноси авария вазиятида қолган. Ер силкиниши сабабидан қўйларга тош қулаб, 110 қўй ўлган.

Шибе қишлоғи

Тўққиз уй авария ҳолатида.

Жекенди қишлоғи

Мактабнинг биноси, фельдшер-акушер пункти ҳамда 15 уй авария ҳолатида.

Чулук қишлоғи

Бир уй авария вазиятида қолган, мактабнинг биносида майда ёриқлар кетган.

Кара-Тейит қишлоғи

17 уй авария ҳолатида.

Махсус комиссия биноларни текширишни давом эттирмоқда. Авария ҳолатдаги уйларнинг турғунлари чодирларда ёки бўз уйларда яшашмоқда.

Муаллиф: Анна Капушенко