Миллий банкнинг раҳбари сайёҳларни жалб қилиш учун нашани қонунийлаштиришни таклиф қилди

745

Қирғизистон миллий банкининг раиси Толкунбек Абдигулов ўлкада «сайёҳлар жаннати» бўлиши учун нашани қонунийлаштиришни таклиф қилди

Абдигулов нашани қонунийлаштириш тўғрисидаги таклифини 2-майда 2040-йилгача барқарор ривожланишнинг миллий стратегияси муҳокама қилинаётганини айтди.

«Сайёҳлар учун қандай қилиб жаннат қилса бўлади? Агар сизлар неолибералист бўлсангиз, унда бир мақсадни қўйинг… Мен бу ерга сайёҳларни қандай олиб келишни биламан. Нашани қонунийлаштиринг. Бўлди. Ҳеч нарса қилишни кераги йўқ. МДҲнинг барчаси шу ерда бўлади. Мана мақсад. Сизларда эса қонни қиздирувчи ҳеч нарса йўқ», — деди у.

Миллий банк раиси Қирғизистон ҳозирча Туркия билан рақобатлашолмаслигини, у ерга самолёт билан бориб, етти кун давомида дам олса бўлишини айтди.

Ҳозирча Абдигуловнинг билдируви ҳазил ёки ҳақиқат эканлигини айтиш қийин — миллий банкнинг раиси нашани қонунийлаштириш тўғрисида айтаётганида кулиб ўтирган.

Бу учрашувда ўтирган Туризм департаментининг директори Азамат Жаманкулов унинг маҳкамаси Қирғизистонни Марказий Осиёдаги туризм марказига айлантирмоқчи эканлигини билдирди.

«Биз Марказий Осиёда туризм маркази бўлишни орзу қиляпмиз. Биз ЯИМ тизимида туризмнинг ҳиссасини 30 фоизгача етказмоқчимиз. Бу бўйича ҳозирда иш бормоқда», — деди у.

Миллий банк раисининг таклифи Туризм департаментининг ходимларига ва экспертларига айтилган бўлиши мумкин.

Наша психоактив гиёҳванд модда. У дунёда кенг тарқалган гиёҳванд моддаларнинг бири бўлиб ҳисобланади ва тиббиётда дори қатори фойдаланилади.

Бугунги кунда наша Чилида, Уругвайда, Ямайкада, Жанубий Африкада ва АҚШнинг айрим штатларида қонунийлаштирилган. Шунингдек, Европанинг айрим давлатларида ҳам ярим қонунийлашган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова