Баткен етакчилиги айгулни узиб олиб суратга тушганларни изламоқда

714

Боткен ўрмон хўжалигининг директори Калик Кимсанов раҳбарлигидаги маҳкама Қизил китобга кирган Айгул билан расмга тушган кишиларни қидиришини билдирди. Яқин кунларда ижитмоий тармоқлар икки ёш қиз ва бир аёл илдизи билан узилган айгулларни қўлига кўтариб турган сурат тарқаган.

Ўрмон хўжалигининг директори Калик Кимсанов Kloop.kgга ижтимоий тармоқларда тарқалган суратлар билан милицияга мурожаат қилганини билдирди.

«Одатда айбдорни топиш қийин бўлади. Айрим одамлар узилган гулларни ердан олиб расмга тушиши мумкин», — дейди Кимсанов.

Унинг сўзларига кўра, гуллар узилган тоғ Суу-Баши қишлоқ ҳукуматига қарашли. У ерда камёб ўсимликлар маҳаллий ҳукуматнинг кучи билан ҳимоя қилинади.

Айгул кўп ўсган жой Қора-булоқ ҳудудида. Бу ерда гуллар тўсиқлар остига олиниб, назорат милиция ходимлари ва маҳаллий ўқувчилар томонидан ҳимоя қилинади.

У айгулни узганлар ҳар бир гул учун 4500 сом жарима тўлашини билдирди.

«Гуллар узилганини исботлашимиз билан жарима соламиз. Қаердан узилганини топишимиз керак», — деди Кимсанов.

Кимсановнинг сўзларига кўра, ўрмон хўжалигининг ходимлари бу гуллар ўсган Айгул-Таш тоғида узилган гулларни кўп марта кўришган.

«Биз тоғда узилган гулларни кўрдик. Одамлар тоққа чиқиб, гулларни узиб, расмга тушиб, кейин ўша ерга ташлаб қўйишади», — дейди у.

Айгулнинг жуда катта дасталарини ушлаб расмга тушган аёл билан қизнинг суратлари интернетда 2-майда тарқаган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари расмда илдизи билан узилган гуллар дастасини ушлаб турган қизнинг аккаунтини топишди.

Айгул жуда кам учрайдиган ўсимлик. У Қирғизистоннинг Боткен вилоятидагина тоғида ва Туркистон тоғ ён бағирларида ўсади.

Унинг уруғи экилгандан бошлаб етти йил ўтиб униб чиқиб, йилда бир марта — апрелда гуллайди.

Айгул Қирғизистоннинг Қизил китобига «Эдуард чили» ном билан кирган. Боткен вилояти яқинидаги Қора-боғ қишлоғининг яшовчилари ҳеч ким гулларни узмаслиги учун диққат билан назорат қилишади.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова