Депутатлар амалдорларга алоқадор компанияларни давлат харидларидан четлатишни истайди

497

Парламент депутатлари сиёсатчилар, амалдорлар ва муниципал ходимлар билан боғлиқ компанияларнинг давлат сотиб олишга иштирок этишини таъқиқлагиси келади. «Давлат харидлари тўғрисидаги» қонунга киритиладиган ўзгартириш жамоатчилик муҳокамасига жўнатилди.

Агар сиёсатчи, давлат амалдори ёки муниципал ходим акциянинг 20 фоиздан ортиғига эгалик қилмаган компаниялар тендерларда иштирок эта олади. Депутатлар бу меъёрни бекор қилишни таклиф қилишмоқда.

Агар ўзгартириш қабул қилинса, унда акциясининг улушига давлат амалдори, муниципал ходимлар ва / ёки сиёсатчи эгалик қилган фирма-етказувчи /пудратчи давлат сотиб олишга иштирок этолмайди.

Тендерларга давлат хизмати кишиларининг қариндошларига тегишли компаниялар ҳам иштирок этолмайди.

Қонуннинг ташаббусчилари бундай йўл билан манфаатларнинг тўқнашишига, порахўрлик шартномаларига ва давлат пулини ўғирланишига нуқта қўйгиси келаётгани билан тушунтиришди.

«Давлат органларининг ишида ҳамон порахўрликка энг кўп учраган тармоқларнинг бири бўлган давлат сотиб олиш бўича қонунлар давлат ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг хизмат ходимлари томонидан қонун кўп бузилмоқда», — деб айтилади қонун лойиҳасининг ўзагида.

«Давлат харидлари тўғрисидаги» қонунга киритиладиган ўзгартиришлар жамоатчилик муҳокамасига чиқарилди.

Муаллиф: Метин Жумагулов