Бишкекда йўл ҳалокатига учраган ўқувчилар: Иккинчи бола ҳушига келди

542

Автомашина уриб кетган 21-апрелдан бери комада ётган учинчи синфнинг ўқувчиси Алимкул Сиранов ҳушига келиб, сўзлаша бошлади. Ҳозирча Алимкул жонлантириш бўлимида. Иккинчи ўқувчи Эрболнинг аҳволини шифокорлар яхши деб айтишмоқда.

Алимкул Сиранов — 21-апрелда автомашина уриб кетганда жабрланган ўқувчиларнинг бири — комадан чиқди.

Ҳозир бола сўзламоқда, бироқ ҳушига келгани билан Алимкул ҳамон жонлантириш бўлимида.

Иккинчи ўқувчи Эрбол Мамажанов ҳозир ҳам касалхонада, бироқ шифокорлар унинг аҳволини яхши дейишмоқда.

Ўқувчилар 21-апрель куни кундузи Бакаев (собиқ Чапаев) кўчасида йўл транспорт ҳалокатига учраган.

«Мерседес-Бенц» автомашинасининг ҳайдовчиси икки болани пиёдалар ўтиш жойида уриб кетиб, воқеа содир бўлган жойдан яширинишга улгирган.

Ўқувчилар шаҳар касалхонасига оғир аҳволда етказилган.

Ўқувчиларни уриб кетган ҳайдовчи ўша куни милицияга айбини тан олиб келган. Айбланувчи икки ойга ТИЗОга қамалди.

Бироқ шундан кейин болаларнинг қариндошлари айбланувчининг яқинлари таҳдид қилаётганини айтиб арзланишган.

Ички ишлар министри Улан Исраилов текширувни ўз назоратига олди. Милиция ўқувчиларнинг қариндошларига соқчи қўйди.

Тергов аниқлашича, мазкур айбланувчини пиёдани уриб кетиши биринчи воқеа эмас. Икки йил аввал бу ҳайдовчи бир кишини уриб кетиб, жабрланувчи ҳалок бўлган ва ҳайдовчи жавобгарликдан қутилиб кетган.

Муаллиф: Метин Жумагулов