Назорат милицияси Бишкекнинг ғарбидаги тез ёрдамнинг автомашинасини уриб кетган ҳайдовчини ушлади.

520

Назорат милициясининг матбуот хизмати тез ёрдам автомашинаси билан тўқнаўиб кетгани бўйича гумон қилинган ҳайдовчи 1-май куни эрталаб қўлга олинганини билдирди. Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у йўл ҳалокати сабабли шок ҳолатида бўлганидан воқеа жойидан қочиб кетган.

28-апрель куни кечда Бишкекда Ёш Гвардия бульвари билан Боконбаев кўчасининг кесилишида тез ёрдам автомашинаси билан «Мерседес» тўқнашиб кетган.

Тез ёрдам машинаси Ёш Гвардия проспекти юилан кетаётган бўлган, у Боконбаев кўчасига бурилганда уни «Мерседес» уриб кетиб, ҳайдовчиси воқеа жойдан яширинишга улгирган.

Тез ёрдам машинасида беморлар бўлмаган, у № 2 шаҳар туғруқхонасига қон олиб кетаётган бўлган.

Йўл ҳалокати оқибатида тез ёрдам ҳайдовчиси жабрланиб, у Бишкек травматологияда ортопедия марказига етказилган.

Икки автомашина ҳам жарима майдонига етказилган, тергов давом этмоқда.

Муаллиф: Метин Жумагулов