Ҳукумат Қирғизистон жанубида экстремизмга қарши акцияларни ўтказди

573

Қирғизистоннинг жанубий ҳудудларида ҳукумат терроризм ва экстремизмга қарши акцияларни ўтказди. Пиёда юришлар Ўш вилоятининг Аравон, Новқат, Ўзган ва Қорасув районларида ўтказилди. Бу районларнинг ҳаммасидан одамлар Сурияга кетган.

Ўш вилоятининг Аравон қишлоғида 600 мактаб ўқувчиси ва маҳаллий яшовчилар кўчаларга «Ёшлар экстремизм ва терроризмга қарши», «Дунёга тинчлик керак» ва «Терроризм йўқолсин!» деган шиорлар билан пиёда юришга чиқишди.

Ўш вилоятидаги ҳукуматнинг мухтор вакилининг ўринбосари Байыш Юсупов Kloop.kgга ўқувчилар акцияга ихтиёрий равишда иштирок этишганини ва пиёда юриш маҳаллий ҳукумат билан келишилганини айтди.

Аравон районидаги пиёда юриш. Сурат: «Турмуш».

«Сўнги вақтларда террорчиликка боғлиқ воқеалар кучайди, биз унга қарши курашишга ҳаракат қиляпмиз. Маҳаллий ёшлар ўзлари ташаббус кўтаришмоқда», — деди у.

Ҳуқуқ тартибот органларининг маълумотига бўйича, Ўш вилоятининг Аравон районининг Сурияга 31 киши кетган.

Акциялар Ўш вилоятининг Ўзган ва Новқат районларида бўлди, уларга тахминан 1000 киши иштирок этди.

Ўзган районидаги пиёда юриш. Сурат: «Турмуш» .

Милиция ёшларнинг бундай акциялари экстремизм ва терроризмга тарғиботнинг олдини олади деб билдирмоқда.

Олдин 20-апрелда Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида ҳам  терроризм ва экстремизмга қарши митинг ўтиб, унга давлат ходимлари, талабалар ва ўқувчилар бўлиб 500га яқин киши қатнашди.

Қорасув райони ҳокимининг ўринбосари Мээрим Жороева динни «нотўғри» тушунтирган оқимлар пайдо бўлганини айтган.

Ҳуқуқ соқчилари Сурияга Қорасувнинг 200 турғуни кетганини, уларнинг 27си қайтиб келиб, кўпчилиги қамоққа олинганини айтишади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева