Автомобил уриб кетган ўқувчиларнинг ота-онаси қўрқитув бўйича арзланди

545

Ички ишлар министри Улан Исраилов Бишкекда учинчи синф ўқувчиларини автомашина уриб кетган воқеа текширувини шахсан ўзи назорат қилишга ваъда берди. Ўқувчиларнинг ота-онаси айбланаётган ҳайдовчининг яқинлари уларни қўрқитиб, босим ўтказишаётганини айтиб арзланди.

27-апрелда парламент депутатларининг қаволларига жавоб бераётиб Исраилов ҳайдовчининг яқинлари ўқувчиларнинг қариндошларига алоқага чиқиб, уларнинг даъвоси йўқ эканлиги тўғрисида ариза олишга ҳаракат қилишаётганини билдирди.

«Айбдор жазосини олиши учун биз бу ишни ўз назоратимизга оламиз», — деди у.

Бишкек ШИИБи йўл ҳалокатига учраган ўқувчиларнинг қариндошларини қўриқлайди.

Министр айбланаётган ҳайдовчи долдин шу йўл билан жавобгарликдан қутилиб кетганини ҳам айтган.

«2015-йили пиёда кишини уриб кетиб, у киши жон берган. Бироқ унда ҳайдовчи жабрланганлардан аризасидан бош тортган қоғоз олиб жавобгарликдан қутилиб кетган», — деди у.

Ўқувчиларнинг оиласига босим

Жабрланган ўқувчилар Эрбол Мамажакиповнинг бувиси Элиза айбланаётган ҳайдовчининг қариндошлари уни қўрқитишаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, айбланувчининг қариндошлари унга пул таклиф қилиб, маънавий босим ўтказишган.

«Бироқ биз уни қонун бўйича жазога тортишга ҳаракат қиламиз», — деди у.

Алимбекнинг қариндоши Эркеайим айбланувчи томон уларга хар кимни жўнатиб, ариза ёзмасликка кўндиришга ҳаракат қилмоқда.

Эрбол Мамажакипов 26-апрелджонлантириш бўлимидан оддий палатага ўтказилган, унинг аҳволи яхшиланмоқда.

Бошқа ўқувчи — Алимбек — йўл ҳалокатидан бери ҳушига келмаган. Бироқ шифокорлар унинг аҳволини қониқарли деб ҳисоблашади.

Учинчи синф ўқувчиларини уриб кетган ҳайдовчи

Ўқувчилар 21-апрелда Бакаев (собиқ Чапаев) кўчасида йўл транспорт ҳалокатига учраган.

Қора кўк «Мерседес-Бенц»нинг ҳайдовчиси пиёдалар ўтувчи қисмда ўқувчиларни уриб кетиб, воқеа жойдан яширинишга улгирган.

Ўқувчилар шаҳар касалхонасига оғир аҳволда етказилган.

воқеадан беш соат ўтгандан сўнг автомашина ҳайдовчиси милицияга айбини тан олиб келган. Ҳуқуқ тартибот органларининг маълумотига кўра, у икки йил аввал бир кишини уриб кетиб, бу киши ҳалок бўлган.

Суд қўлга олинган айбланувчини тергов битгунча икки ойга ТИЗОга қамоққа олган.

Муаллиф: Метин Жумагулов