Ҳукумат "Боинг"нинг қулашидан кўз юмганларнинг ва жабрланганларнинг оиласига 100 миллион сом ўтказган

517

«Боинг-747» қулаши натижасида қурбон бўлганларнинг ва жабрланганларнинг оилаларига фавқултда ҳолатлар министрлигининг махсус ҳисобидан 100 миллион сомдан ортиқ маблағ ўтказилди.      

Ҳукуматнинг матбуот хизмати қурбон бўлганларнинг ва жабрланганларнинг қариндошларини шахсий ҳисобига ФҲМнинг ҳисобига тушган 100 миллион сомдан ортиқ пулни ўтказишганини хабар қилди.

Ҳукуматнинг билдирувига кўра, жабрланганлар барча чиқимларга, унинг ичида турар-жой олишга кетган чиқим нақд бўлмаган формада - пулни бир ҳисобдан иккинчисига ўтказиш формасида бўлишини илтимос қилишган.

Шунингдек жабрланганлар «турли фирибгарларга олдирмаслик учун» ҳукумат комиссиясидан турар-жой сотиб олишни назорат қилишни илтимос қилишган.

Пул ўтказилгандан кейин жабрланганлар вақтинча жойлаштирилган уйларни бўшатиши керак бўлади.

ҳукумат қулаган «Боинг-747»га эгалик қилган Туркиянинг «ACT Airlines» авиакомпанияси хун тўламаслиги кутилаётганини билдирди. Бироқ пул қачон тўланиши номаълум. Авиакомпания ҳукумат бу вақтгача 42 миллион сом ўтказиб берган.

Жабрланганларга уч ой давомида пул тўламаган. Ҳукумат пулни бўлиштириш билан ишлари билан қишлоқ яшовчилари ҳам кирган махсус комисссия шуғулланаётганини билдирган.

Юк ташувчи «Боинг-747» Бишкек яқинидаги Дача-СУ қишлоғига 16-январда ҳаво майдонига етмай қулаган.

Ҳалокат натижасида 39 киши, унинг ичида экипажнинг тўрт аъзоси кўз юмган.

Муаллиф: Метин Жумагулов