ФХХ: Марказий Осиёда туғилган 12 киши террорда гумонланиб қўлга олинди

521

Калининградда Россиянинг федерал хавфсизлик хизмати террорчилик бўйича гумондор, Марказий Осиёда туғилган 12 кишини ушлади.

Россиянинг ФХХнинг расмий вакили Наталья Панюшкина қўлга олинганлар «Ислом жиҳоди — можоҳилар жамоати» террор гуруҳига тегишли эканлигини ва жангариларни тайёрлашда алоқаси бор эканлигини айтди.

Махсус хизматларнинг версияси бўйича, қўлга олинганлар тўрт йилга яқин Калининградда яшаган, айримларила ҳарбий операцияларга иштирок этиш бўйича тажрибаси бор.

Гуруҳ раҳбарини террорчилик бўйича айблаб, Ўзбекистоннинг ҳукумат вакиллари қидиришмоқда. Махсус хизматлар 32 ёшдаги бу киши Суриядаги жангарилар билан алоқаси бор деб ҳисоблашади.

Қўлга олинганлар қаердан келган бўлса, ўша ўлкага депортация қилиниши мумкин, у ерда жиноий жавобгарликка тортилади.

Россияда Марказий Осиёдан борганларни ушлаш Петербург метросидаги 3-апрелда бўлган террор ҳужумдан кейин бошланган.

Россиянинг махсус хизматлари террористик ҳужумни бажарувчиси Қирғизистонда туғилган Россия фуқароси Акбаржон Жалилов бўлган деб ҳисоблайди.

Улар ака-ука Аброр  ва Акрам Азимовларни террор ҳужумни уюштирган ва молиялаган деган гумон билан ушлашган. Азимовлар ҳам Қирғизистонда туғилган.

Метродаги портлашда 16 киши ҳалок бўлиб, 50дан ортиқ киши жароҳатланган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева