Видео: Қоракўлда болалар хавфли сирпанчиқда қандай ўйнашяпти

591

Болалар майдончасида уч бола чала битирилган сирпанчиқда ўйнашаётгани тўғрисидаги видеони 26-апрелда «Фэйсбук»да  журналист Сергей Висоцкий чиқарди. Иссиқ-кўл вилоятининг Қоракўл шаҳар кенгашининг депутатлари ойнинг охиригача болалар сирпанчиғини таъмирлаб бершига ваъда беришди.

Журналист Сергей Висоцкий «Фэйсбук»да 26-апрелда Қоракўлдаги болалар майдончасидаги видеони эълон қилди. Майдончада устки қисми йўқ сирпанчиқ ўрнатилган. Уч бола орадаги бўш жойда эҳтиёткорлик билан ўтиб, сирпанчиқ учишган.

http://

Қоракўл шаҳар кенгашининг депутати Азамат Айтбаев сирпанчиқнинг бундай ҳолатини қиш эрта келиб, қурилиш ишлари вақтида битмай қолгани билан тушунтирди.

Унинг сўзларига кўра, янги болалар майдончаси тўғрисидаги ташаббусни 2016-йилнинг кузида «Кыргызстан» фракциясининг депутатлари кўтаришган.

«Мен қурилиш ташаббусчиси депутат Улан Сапаровга қўнғироқ қилдим. […] У бир-икки кундан кейин таъмирлаш ишларини бошлаб, ҳафта охиригача битириб беришга ваъда берди. Улар сирпанчиқни таъмирлаб, майдонча хавфсизлигини таъмирлашади», — деди Айтбаев.

Муаллиф: Метин Жумагулов