Украин ҳукумати Қирғизистондаги элчисини алмаштиради

594

 Президент Петр Порошенко Украинанинг Қирғизистондаги элчиси Николай Дорошенкони хизматдан четлатиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Элчи қирғиз парламентининг икки депутатини Қримга боргани учун танқид қилган.

Украина президентининг сайтида Дорошенко эгаллаган хизматидан бўшаганини хабар қилинди.

Уни ишдан кетиши тўғрисидаги фармони президент сайтида 26-апрелда пайдо бўлди, бироқ буни сабаблари кўрсатилмаган.

Дорошенко ўзи «Фэйсбук»да ҳаммадан ҳамкорлик ва қўллов учун миннатдор эканини ёзди.

Қрим бўйича Путин билан тортишув

2016-йилнинг сентябри ўртасида Дорошенко Украина Россиянинг МДҲда раислик қилишига қарши чиққан.

«Россия халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузиб, Украина ҳудудининг бир қисмини қўшиб олиб, Украина шарқидаги ҳарбий тўқнашувга ҳисса қўшаётганини ҳисобга олиб, украин томон раосликни ўтказишни қабул қилмайди», — деген у Россия президенти Владимир Путинга.

Унга жавоб қилиб Путин Қрим Россияга БМТнинг халқаро ҳуқуқларини тўлиқ сақлаш билан қўшилганини билдирган. Россия президенти Украина МДҲ уставини имзоламаганини, шу сабабли «таклиф киритолмаётганини» айтган.

Бироқ Қрим Россиянинг бир қисми деб олти давлат — Афғонистон, Куба, Венесуэла, Никарагуа, Шимолий Корея ва Суриягина тан олган.

Қирғиз депутатларини Қримга боргани учун танқид қилиш

Шунингдек тортишув март ойи охирида Дорошенко билан Жогорку Кенеш депутати Ирина Карамушкинанинг орасида бўлган.

У вақтда Украина элчиси Карамушкина ҳамкасби Марат Аманкулов билан бирга Россия ҳудуди орқали Қрим ярим оролига баришганига аччиқланган.

«Бу унинг танлови. Унинг жавобгарлиги. Агар у ўзини келажакни ўйлаган сиёсатчи деб ҳисобласа, у қонунга бош эгган одам фуқаро бўлиб, ўз ўлкасининг қонунларини ҳурмат қилиши керак. Қирғизистон Украина билан дўстлик ҳамкорлиги тўғрисидаги шартномага 1996-йили имзо қўйган», — деган Дорошенко.

Украина ўз ҳудудидан ташқари Қримга қайси йўл билан бўлмасин боришни тъқиқлайди. Украина фуқароси бўлмаган одамлар ярим оролга бориши учун миграция хизматидан рухсат олиши керак.

Ўз иш сафарини Карамушкина Қримда нима бўлаётганини ўз кўзи билан кўргиси келгани орқали тушунтирган. Унинг сўзларига кўра, Қримга Россия орқали бориш «қулайроқ» бўлган.

У ўзига чора кўришни талаб қилиб қирғиз ҳукуматига мурожаат қилганда Дорошенко ваколатларини суистеъмол қилган деб ҳисоблайди.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова