Қирғизистон ОАВ эркинлигининг индексида тўрт позицияга пастлади

667

«Чегара билмас мухбирлар» халқаро ташкилоти дунёдаги матбуот эркинлиги тўғрисида йиллик баёнотини эълон қилди. Ҳужжатга кўра, Қирғизистон 180 ўлканинг ичида 89-ўринга эга бўлди. Ўтган йили ўлка 85-ўринда эди.

Ҳисоботда ОАВ эркинлигига боғлиқ ҳолат йирик демократик ўлкаларда ҳам ўзгариб кетиш хавфи борлиги айтилади.

Олдин рейтингда биринчи ўринларда турган кўп ўлкалар ўз позициясидан тона бошлаган, уларнинг орасида АҚШ (- 2 позиция), Буюк Британия (- 2 позиция) ва бошқалар бор.

Ташкилотнинг маълумотига кўра, рейтингда саналган ўлкаларнинг 60 фоиздан ошиғида вазият ёмонлашган.

«ОАВ бўйича ҳолат “яхши” ёки “кўпинча яхши” деб айтилган ўлкалар 2,3 фоизга камайди», — деб пйтилади баёнотда.

Қирғизистон Украина, Арманистон ва Грузия билан бирга тўқ сариқ гуруҳга кирди.

Тўқ сариқ гуруҳ — сўз эркинлиги бузилиши мумкин бўлган, бироқ буни сақлаб қоладиган концепцияси бор ўлкалар.

Бироқ Қирғизистон бу рейтингда 4 позицияга пастлади.

Марказий Осиёнинг икки ўлкаси — Қозоғистон (+4 позиция) ва Тожикистон (+1 позиция) қизил қисмда турса, бу ерда ОАВ эркинлигининг ҳолати жуда қийин.

Туркманистон (0 позиция) ва Ўзбекистон (- 3 позиция) қора қисмга тушган, бу ерда ҳолат жуда оғир.

Рейтингдаги биринчи ўринда Норвегия туради, у учинчи позицияга тушган Финляндиянинг ўрнини эгаллади.

Охирги ўринда Шимолий Корея жойлашган, ташкилот экспертларининг фикрида у «ўз халлқини қоронғуликда ва террорда ушлаб туради».

«Демократик принципларнинг сустлашиши сифатли матбуот бўлмагунча бошқа эркинликка кафолат бўлиши мумкин эмас деб ҳисоблаганларнинг барчасини шокка туширмоқда», — деб билдирди «Чегара билмас мухбирлар»нинг бош котиби Кристоф Делуар.

« Чегара билмас мухбирлар » матбуот эркинлигининг рейтинги (МЭР) 2002-йилдан бери чиқади. Рўйхатда 180 ўлканинг рейтинги бор.

2017-йилнинг рейтинги 2016-йилнинг 1-январидан 31-декабригача бўлган қоида бузарликларни ҳисобга олган. Рўйҳат турли ўлкалар журналистларининг, социологларининг ва юристларининг жавобларини таҳлил қилиш асосида тузилади.

Муаллиф: Марат Абдикаликов