Россиянинг «Биринчи канал»и Қирғизистонда «исломнинг кўтарилишга» бағишланган 15 дақиқалик сюжет чиқарди. Қирғизистоннинг ўзида репортаж турли муносабатларга учради.
"Биринчи канал"нинг сюжети Қирғизистонда экстремистларни ёлловчиларга бағишланиб, "Душман бўсағада" деб номланади.
Сюжет 23 апрелда эфирга чиқарилиб, Россиянинг «Биринчи канал»ида намойиш қилинган. Сюжетни беришдан аввал бошловчи Валерий Фадеев сўнги ҳафтада Россиянинг махсус хизматлари террор ҳужумларини тайёрлаб, ёшларни ўзига жалб қилаётган исёнчиларни «ушлаб йўқ қилишганини» айтди.
Кейин Фадеев қўлга олинганларнинг барчаси Марказий Осиёда туғилиб ўсганини, мазкур ўлкалардан Россияга келган муҳожирларнинг «йирик» оқими билан боғлайди.
Диктор Марказий Осиёдан чиққан минглаган одамлар таъқиқланган экстремистик «Ислом давлати» (ИШИД) гуруҳи қаторида уруш ҳаракатларида қатнашаётганини айтади. Бироқ кейин Фадеев «бу ўлкалардан ажралиб яшаш мумкин эмас»лигини айтиб, ЕОИИ давлатларига террорчилик масаласини биргаликда ҳал қилишни таклиф қилди. Шу сўзлардан кейин бошловчи сюжетнинг ўзига ўтади.
«ИШИДнинг собиқ аъзолари билан» суҳбат
Журналист Георгий Олисашвилининг «Душман бўсағада» номли репортажи Марказий Осиёда радикал гуруҳларга одамларни жалб қилишга бағишланган, бироқ сюжетнинг ҳаммаси Қирғизистон жанубида тасвирга олинган. Репортаж «ИШИДнинг собиқ аъзолари» қатори қамалиб чиққан икки киши билан суҳбатдан бошланади.
Олдин узоқ йўлга қатновчи Бобур кўрсатилади — у Туркияга «болалар билан ишлагани бориб», кейин Сурияга бориб қолганини айтади. Кейин кадрда Халил пайдо бўлиб, Сурияда бўлганини, бироқ урушда иштирок этмай экстремистларга таом тайёрлаб берганини сўзлайди.
«Интернет-формнинг маъмуридан Суриядаги мусулмонларга ёрдам кераклигини билдим. У ерга бордим. Уруш ҳаракатларида иштирок этмаганман, уларга овқат тайёрлаб берганман», — дейди Халил.
Сюжетнинг учинчи қаҳрамони «Жебхат ан-Нусра»нинг аъзоси қатори айтилган Исмоилжан Мамажанов «ҳеч қачон ислом фанати» бўлмаганини ва ўзи «амалда пацифист» эканлигини айтади.
«Пацифист» деган сўздан кейин Олисашвили унинг «ўзини ҳам кулгиси келганини» айтиб, Суриядаги кадрлардан кейин Мамажанов «пацифист назариясини унутиб», «қаҳарамонлик қилгиси келганини» сўзлайди.
Журналист уч қаҳрамон билан бўлган суҳбатини «Ўшда бундай воқеалар юзлаб топилади» деб якунлайди.
Одам ёллаш
Сюжет ҳаракати масжидга ўтиб, у ерда намоз ўқилаётган бўлади. Олисашвили ислом Ўшда «маданиятнинг бир қисмигина эмас, балки “мода”» эканлигини айтади.
Шундан сўнг журналист «одамларни йўлдан оздиргани учун» судланган Эмир билан суҳбатлашиб, у халқни радикал ҳаракатларга жамоат намозидан кейин жалб қилишини тушунтиради.
«Биз масжидга бирга борамиз, бир нарса сўзлаётган бўламиз, кейин мен масалан, имом айтган нарсадан бир нарсани кўпроқ айтман. Исломда шундай дейман, мана шундай мисол, мана шундай ҳадис бор, пайғамбаримизнинг тушида шундай бўлган дейман. Албатта бу илмсизлик. Улар буни қаердан билса бўлишини [сўрашади]. [Мен эса:] “Мен ўргатаман. Сени таништириб қўйсам бўлади” деб жавоб бераман»,— дейди юзи кўрсатилмаган «ёлловчи» Эмир.
Эмирнинг ўрни колониядан тасвирга олинган лавҳалар алмаштиради — Олисашвили экстремизм учун судланган бошқаларни йўлдан оздирмаслиги учун турмадагилар уларни алоҳида камераларда ушлашга мажбур бўлишаётганини айтади.
Кейин Турабаевларнинг оиласи билан суҳбат бўлади, улар қизи Барчиной Сурияга кетиб бир неча марта турмуш қурганини айтишади. Барчинойнинг Қирғизистонда қолган қизи журналистнинг «Онангни соғиндингми?» деган сўзидан бош эгади. Барчинойнинг отаси қизини тирик қайтишига ишонмайди.
Шундан сўнг ўзбеклар истиқомат қилувчи Ўш маҳалласи кўрсатилади. Мухбир Олисашвилининг сўзларига кўра, қирғизистонлик ўзбеклар «тарихий томондан динга яқинроқ» — ўз қоидалари билан яшаб, ўз масжидларини қуришади.
«Шу сабабли маҳалладаги ёшлар учун турли йўналишдаги экстремистлар аввалгидай жанг қилади. Петербург метросидаги худкуш Акбар Жалилов ҳам мана шу ердан», — дейди журналист.
Азимовлар оиласи билан суҳбат
Сюжет муаллифи Петербург метросидаги террористик ҳужумда гумондор қатори ушланган, Қирғизистонда туғилган Аброр ва Акрам Азимовларнинг оиласи билан ҳам суҳбатлашган.
Укаси Билол Азимов журналистга акаси Акрам Туркияга бориб савдо қилганини, бироқ қандай товар эканлигини билмаслигини айтади. Олисашвили қариндошлари «Акрам ҳақида кўп нарса билмаслигини мумкин» дейди.
Ака-укаларнинг онаси Акрам Ўшдаги шифохонада даволанаётганда уни қирғиз махсус хизматнинг вакиллари олиб кетишганини айтади. Шундан сўнг у ўғлини Россияда ушланганини телевизор орқали кўрган.
Ўз сўзига далил қатори Азимовнинг онаси журналистга касалхонада ёзилган маълумотномани кўрсатади, унда Акрам қачон даволангани ёзилган. Маълумотнома тўғрисида сюжетда ҳеч нарса айтилмайди.
Россия фуқаролиги ва паспортлар
Олисашвили ака-ука Азимовлар ва тахминий террорчи-худкуш Акбаржон Жалилов «қалбаки ҳужжатларни бериб» Россия фуқаролигини олганига ишонишади.
Кейин журналистлар ўзига Истанбулдан қалбаки паспорт сотиб олиб, Украинага учиб келиб, у ердан Россияга борган «ИШИДнинг собиқ жангариси» билан бўлган суҳбатни кўрсатишади.
Олисашвили «ИШИД билан ҳамкорлик қилганларни ҳужжат томондан муаммоси бўлмайди» деган ишончда.
Сюжетдаги сўнги респондент — МДҲ ўлкаларининг Террорга қарши марказининг етакчиси Андрей Новиков. У исёнчилар хавфли эканлигини, сабаби «кичик портлатиш уруши» сабоғини олишганини айтади.
«Кимдир ғоялардан ва бошқалардан ҳафсаласи пир бўлиб, аниқроқ айтганда тоза ният билан, кимлардир эса умуман бошқа ният билан, кофирларга қарши курашиш, террористик ҳужумларни уюштириш ниятида келади», — деб якунлади у.
«Душман бўсағада» сюжети Олисашвилининг хулосаси билан тугайди — журналист агар Қирғизистон билан Туркия кўпроқ ҳаракат қилса Петербургдаги террор ҳужум бўлмас эди деб ҳисоблайди.
«Бишкекдагилар Жалилов чет ўлкада ҳамюртларининг кимиси билан хабарлашганини билишса Петербургдаги террористик ҳужум бўлмас эди. Москвага унинг Туркиядаги ишлари тўғрисида хабар берилса. Анқара батамом Сурия билан чегарадаги “очиқларни” ёпса», — деб ҳисоблайди мухбир.
Реакция
Қирғиз парламентининг депутати Миктибек Абдилдаев бу сюжет Қирғизистон номига «салбий назарни пайдо қилади» деган фикрда. У Қирғизистоннинг ТИМи мазкур дастурларга нисбатан «тезкор чора кўриш керак» эканлигини айтди
Ташқи ишлар министри Эрлан Абдилдаев Россиянинг расмий одамлари сюжетда айтилган «сиёсатни қўлламаслигини» билдирди.
«Заноза» нашри сўраган экспертларнинг фикри турлича бўлди.
Сиёсатшунос Игорь Шестаков бир неча одам мисолида бутун ҳудуд тўғрисида умумий натижа чиқариш холис эмас деган фикрда. «Россиянинг айрим ОАВлари ғашга тега бошлаяпти. Ҳозир улар қилаётган нарса бир кишининг васвасига ўхшайди», — дейди у.
«Регнум» нашрининг Қирғизистон бўйича шеф-муҳаррири Григорий Михайлов телевизордаги сюжетларни кўнгилга олмай, ташқи душманни қидириш ҳаракатига сабаб қилиб қўйса бўлади деб ҳисоблайди, бироқ мазкур лавҳаларда айтилган нарсаларнинг кўп қисми ҳақиқат эканлигини қўшимча қилди. «Хавф бор, у билан курашиш керак», — деди у.
Сиёсатшунос Эдил Осмонбетов Россия ҳукуматининг ўзи геосиёсатга ҳамкорларни қидираётган шароитда рус ОАВлари Қирғизистонга қарши «оддийгина медиа-уруш» олиб бораётганини айтди.
«Бироқ [ОАВлар] айримлар нима учун рус фуқаролигини шунчалик тез олишаётанини сабабини сўрашмайди? Барчасига бир хил даъво қўйган бўлармиди? Одамларнинг кўпчилиги ИШИДга ҳам мана шу Россиядан тортилгани исботланган. Давлатлар умумий душманга қарши бирлашиши керак», — дейди Осмонбетов.
Муаллиф: Нуржамал Жанибекова