Ҳарбий суднинг собиқ раисининг 50 минг доллар пора олгани бўйича жиноий иши судга ўтди

601

Ҳарбий прокуратура ҳарбий суднинг собиқ раиси Нурлан Ашимбековни айблаш бўйича ишни судга ўтказиб берди. Тергов версияси бўйича, у судланувчининг ишини ўзгартириш учун 50 минг доллар пора олган.

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати ҳарбий суднинг собиқ раиси Нурлан Ашимбековнинг 50 минг доллар пора олгани бўйича тергов ишлари тугаганини билдирди. Иш материалларининг барчаси Биринчи май район судига ўтказилди.

Ашимбеков пора талаб қилиб, пор олгани ва хизмат лавозимини суисте\мол қилгани учун айбламоқда.

Тергов материаллари бўйича, Ашимбеков 2010-йилнинг 7-апрелидаги воқеаларга боғлиқ иши бўйича судланувчиларнинг бирини қариндошидан 50 минг доллар пора олган.

Судъя Ашимбеков унинг қамоққа олишини уй қамоғи билан алмаштиришга ваъда берган. Бундан ташқари у судланувчига енгил жазо чиқаришга ёрдам беришини айтган.

Бош прокуратурага судланувчининг қариндошлари мурожаат қилиб, Ашимбеков улардан пул сўраётганини айтишган. Уларнинг сўзларига кўра, 50 минг долларлик пора суднинг қарорига ҳеч қандай таъсир қилмаган.

Бош прокуратура жиноий иш қўзғаб, тергов бошланган. Суднинг қарори билан Ашимбеков уй қамоғида.

Муаллиф: Александра Титова