Бишкекнинг собиқ мэри Нариман Тулеев «Сапатком» тадюиркорлик марказининг ва «Караван» савдо марказини мусодара қилинишини ноқонуний деб ҳисоблайди. Тулеев суднинг қарорларида мулкни мусодара қилиш тўғрисида ҳеч қандай сўз йўқлигини айтмоқда.
Тулеев унинг оиласи мулкини мусодара қилиш суднинг тегишли қарорисиз олиб борилганини айтди.
Тулеевнинг сўзларига кўра, судларнинг уни иши бўйича қарорларида мусодара қилиш тўғрисида ҳеч қандай сўз йўқ.
«Менга мусодара тўғрисида суднинг қарорини ҳеч ким кўрсатмади», — деди у.
Тулеевнинг фикрича ҳукумат у «Караван» савдо марказини 2008-2010-йиллари мэр бўлганда олган пулга қурганини исботлагиси келмоқда.
Бироқ собиқ амалдор «Караван» савдо маркази 2003-2006-йиллари қурилганини ва унинг марҳум отасига тегишли бўлганини айтди.
Собиқ мэр президент Алмазбек Атамбаевга мурожаат қилиб, қонунни бузган амалдорларнинг ишини текшириб чиқишни илтимос қилди.
Тулеев ўзи кўрсатган Ленин район судининг 2013-йилдаги қарорида собиқ мэр 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган, унинг мулки эса «давлат фойдасига мусодара қилиниши керак» эканлиги айтилади.
Нариман Тулеевнинг иши бўйича 2013-йилдаги Ленин район судининг қарори.
Тулеев мулкининг мусодара қилиниши
Давлат мулкни бошқариш фонди Бишкекда Нариман Тулеевнинг оиласига тегишли икки бинони мусодара қилган.
«Караван» савдо маркази 25-апрелда мусодара қилиниб, «Мулк» давлат ишхонасининг тасарруфига ўтказилган.
«Сапатком» тадбиркорлик биноси давлат фойдасига 21-апрелда мусодара қилинган.
Тулеев ўзи биноларнинг мусодара қилиниши уларни босиб олиш деб билдирди, сабаби у ҳеч қандай маълумотнома олмаган.
Тулеевнинг судланиши
Собиқ парламент депутати ва Бишкекнинг собиқ мэри Нариман Тулеевга 2012-йилнинг августида пойтахт учун Хитойдан автобусларни ва қор тозаловчи техникани олиб келишда давлатга йирик миқдорда зарар келтирган деган айб қўйилган.
Тергов материаллари бўйича, Тулеев давлатга 33 миллион сом зарар келтирган.
2013-йилнинг июлида Ленин район суди Тулеев мулкини мусодара қилиш билан 11 йилга озодликдан маҳрум қилган. 2015-йилнинг январида Олий суд бу қарорни ўз кучида қолдирган.
2016-йилнинг май ойида Тулеев порахўрлик бўйича айбланиб, жазо ўтаётган №47 ахлоқ тузатиш колониясидан бўшатилди.
Собиқ мэр амнистияга тушиб, турмадан чиққан. Тулеев давлатга келтирган зарари учун 60 миллион сом тўлаган.
Муаллиф: Айдай Эркебаева