Текебаевнинг юристлари Маевскийни пора бергани учун жавобгарликка тортишни талаб қилишмоқда

568

Муҳолифатчи Омурбек Текебаевнинг юристлари бош прокуратурага мурожаат қилиб, россиялик тадбиркор Леонид Маевскийни жавобгарликка тортишни талаб қилишмоқда.Тадбиркор мухолифатчига 2010-йили 1 миллион доллар пора берганини айтган, натижада Текебаевга порахўрлик ва товламачилик бўйича айб қўйилган.

«Ата Мекен» партиясининг вакили Таалайкул Токтакунова Kloop.kgга юристлар бош прокуратурадан Леонид Маевскийни «Коррупция» моддаси бўйича жавобгарликка тортишни илтимос қилишганини хабар қилди.

Токтакунованинг сўзларига кўра, уларни Маевский Текебаевга жиноий иш қўзғалгандан тортиб, жиноят иштирокчиси қатори жавобгарликка тортилмаганидан норози.

«Биз Текебаев пул олганини тасдиқламадик. Терговнинг версияси бўйича у ўша пулни ноқонуний олган бўлса, унда Маевский ҳам ноқонуний берган», — деди у.

Юристларнинг илтимосини асосий назорат органи кўриб чиқмоқда.

Маевскийнинг Текебаев устидан ёзган аризаси асосида «Коррупция» ва «Товламачилик» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалган.

Маевский «Мегаком» уяли операторини бошқаришга рухсат олиб бериш учун 2010-йили Текебаевга 1 миллион доллар пора берганини билдирган. Бироқ россиялик тадбиркорнинг сўзларига кўра, Текебаев ваъдасини бажармаган.

Мухолифатчи «Манас» ҳаво майдонида 26-февралга ўтар кечаси ушланиб, МХДҚнинг ТИЗОсига қамалган.

Суд Текебаевни май ойининг охиригача, тергов тугагунча қамоққа олди.

Муаллиф: Александра Титова