Петербургдаги портлашни "Имом Шамил батальони" ўз зиммасига олди

606

Ўзини «Аль-Қоида»нинг бир қисми деб атаган олдин номаълум «Имом Шамил батальони» номли ташкилот 16 кишининг умрига зомин бўлган Петербург метросидаги портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.

«Имом Шамил батальони» («Катиба аль-Имам Шамиль») ташкилотининг билдируви тўғрисида 25-апрелда Интернетда террор гуруҳларнинг ишларини таҳлил қилган твиттер-аккаунтларнинг эълонларидан маълум бўлди.

Ташкилот ўзини энг йирик террор гуруҳларнинг бири бўлган «Аль-Қоида»нинг бир қисми деб ҳисоблайди.

«Имом Шамил батальони»нинг билдирувида террор ҳужумларни амалга оширган Қирғизистонда туғилган Россия фуқароси Акбаржон Жалилов бўлгани айтилади. Россия ҳукумати Жалиловни Петербург метросида ўзини портлатган худкуш бўлган деб гумон қилмоқда.

«Имом Шамил батальони» ўз билдирувида террористик ҳужум «Аль-Қоида»нинг раҳбари Айман аз-Завахирининг «маслаҳати билан» қўйилганини ёзади.

Номаълум ташкилот

«Conflict Intelligence Team» (CIT) текширув гуруҳ «Имом Шамил батальони» Россиянинг Суриядаги ҳарбийларини олиб чиқишни талаб қилиб, янги ҳужумлар билан қўрқитганини ёзади. CITнинг маълумоти бўйича, бу террористик ташкилот олдин машҳур бўлмаган.

Россия фанлар академиясининг (РФА) жаҳон иқтисоди ва халқаро муносабатлар институтининг етакчи мутахассиси Наталья Рогожина ҳам Question.ru хизматининг изоҳларида «Имом Шамил батальони» тўғрисида ҳеч нарса маълум эмаслигини ёзади.

«"Ислом давлати" ёки "Аль-Қоида" билан аффиляцияланган кўплаган ташкилотлар бор. Экспертларнинг бирлашиб кетишини инкор қилмайди, бироқ ҳозир улар ўзаро рақобатлашмоқда ва мана шу рақобат асосида мазкур гуруҳ Петербургдаги террор ҳужум учун жавобгарликни олиши мумкин», — деб ҳисоблайди у.

Имом Шамил — XIX аср орасидаги тарихий инсон. У Доғистон билан Чеченистоннинг тоғли ҳудудларини мастақил қилиш учун Россияга қарши курашда бирлаштиргани маълум.

Метродаги террор ҳужуми

Петербург метросида 3-апрелда «Сенная площадь» ва «Технологический институт» станцияларининг орасида портлаш бўлган. Террор ҳужум натижасида 16 киши ҳалок бўлиб, 50дан ортиқ одам яраланган.

Террористик ҳужум учун портлашда қурбон бўлган Россиянинг фуқароси Акбаржон Жалилов айбланган — у Қирғизистонда туғилиб, сўнги олти йилда Петербургда яшаган.

Махсус хизматларнинг версияси бўйича Қирғизистонда туғилган яна бир фуқаро Аброр Азимов Жалиловдан «жонли бомба» сифатида фойдаланган бўлиши мумкин. Икки гумондор фуқаронинг қариндошлари уларнинг террор ҳужумга алоқаси бор эканлигига ишонмайди.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев