Давлат мулки фонди Тулеевнинг оиласига тегишли "Караван" дўконини мусодара қилди

551

Давлат мулкни бошқариш фонди Бишкекнинг собиқ мэри Нариман Тулеевнинг қариндошларига тегишли «Караван» савдо марказини мусодара қилди. Пойтахтнинг собиқ мэрини суд 33 миллион сомни 2013-йили растрат қилган деб айблаган.

Бишкекда Киев кўчасида жойлашган «Караван» савдо маркази собиқ мэрнинг қизи Назгул Тулеева эгалик қилган «Ташболот холдинг» компаниясисига тегишли бўлган.

Марказнинг биноси давлат «Мулк» ишхонаси тасарруфига ўтказиб берлиган.

Ҳозир давлат мулк фонди ижарачилар билан шартномаларни қайта тузиш устида ишламоқда. Маҳкама уларни янги хўжайинлар билан ижара шартномасини тузиши кераклиги тўғрисида огоҳлантирганини билдирди.

«Агар ижарачилардан бири шартномани қайта тузишдан бош тортса, улар ижарага олган майдонни бўшатишга тўғри келади, бу эса ўз навбатида қонунга кўра бошқа одамларга ўтказиб берилади », — деб билдирди давлат мулк фондининг матбуот хизмати.

«Сапатком»ни мусодара қилиниши

Олдин 19-апрелда давлат мулк фонди Тулеевнинг фариндошларига тегишли бўлган «Сапатком» тадбиркорлик марказини мусодара қилган.

Тадбиркорлик марказини 200дан ортиқ милиция ходимлари қуршовга олган. Эрталаб тадбиркорлик марказига келган ижарачиларни улар бинога киритмаган.

Офисларни ижарага олганлар учун бу кутилмаган ҳолат бўлиб, улар тадбиркорлик марказининг маъмуриятига бино мусодара қилинишини тўғрисида улар огоҳлантирилмаганини айтишди.

Натижада ижарачилар офислардан 24-апрелда кетишга мажбур бўлишган.

Тулеевнинг судланиши

Тулеев қариндошларининг мулкини мусодара қилиш 2013-йилдаги суднинг қарорига кўра олиб борилмоқда.

Ўша вақтда Нариман Тулеев пойтахт учун Хитойдан автобусларни ва қор тозаловчи техникани сотиб олишда давлатга йирик миқдорда зарар келтирган деб айтилган.

Тергов материаллари бўйича Тулеев давлатга 33 миллион сом зарар келтирган.

2016-йилнинг май ойида Тулеев порахўрлик бўйича айбланиб, жазо ўтаётган №47 ахлоқ тузатиш колониясидан бўшатилган. Тулеевнинг мулкини мусодара қилиш билан бирга 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиққан эди.

Собиқ мэр бир ярим йилдан кейин турмадан чиққан, сабаби амнистияга тушиб, давлатга келтирган зарар миқдорининг бир қисмини тўлаб берган.

Муаллиф: Даниил Ляпичев