Давлат департаменти Қирғизистонга берувчи ёрдамни 60 фоизга озайтиради

572

Америка Қўшма Штатларининг Давлат департаменти ривожланаётган ўлкаларга берувчи ёрдамини камайтиришини билдирди. 2018-йили Қирғизистонга бериладиган грант тахминан 60 фоизга камаяди.

АҚШ президенти Дональд Трамп имзолаган фармонга кўра, маблағларни қайта бўлиштириш ҳисобидан ривожланаётган давлатларга бериладиган моддий ёрдам камаяди.

Энди ривожланаётган давлатларга сарфланадиган маблағ Қўшма Штатларнинг давлат хавфсизлигини мустаҳкамлашга сарфланади.

2015-йили АҚШ халқаро ривожлантириш агентлигининг (USAID) лойиҳаси орқали 195 миллион доллар бўлинган Қирғизистонга бериладиган ёрдамнинг миқдори энди 59,9 фоизга озаяди.

Қирғизистонга бериладиган ёрдамни камайтириш.

АҚШнинг пули билим беришга, экологияга, слғлиқни сақлашга, қишлоқ хўжалигига, озиқ-овқат хавфсизлигига, иқтисодга ва савдога сарфланар эди.

2015-йили энг кўп пул сарфланган тармоқлар демократияни ривожланиши, инсон ҳуқуқлари ва давлат бошқаруви бўлиб, уларга 69 миллион доллар сарфланади.

USAID раҳбарияти агентлик Вашингтондаги офисларга эмас, чет ўлкалардаги ваилликларга артыкчылык бериш орқали қисқартириш билан ҳаракат қилаётганини билдирди.

Бироқ агентлик аввал режалаштирилган 30-35 миссиядан бош тортишга ва ҳудудий бюроларни ўрта ҳисоб билан 65 фоизга камайтиришга камайтиришга тўғри келади деб ҳозирдан тахмин қилмоқда. USAID штаблари ҳозир тахминан дунёнинг 100 давлатида ишлайди.

Соғлиқни сақлаш тизимини молиялаш қисқартирилади, бироқ ОИТС билан кураш дастурларини молиялаш сақлаб қолинади.

Бундан ташқари озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича молиялаш 68 фоизга камаяди.

Шунингдек, иқлим ўзгариши натижалари билан курашиш учун берилган ёрдам ҳам камаяди.

Муаллиф: Александра Титова