Дин ишлари бўйича давлат комиссия Қирғизистонда даъватчилик фаолиятини таъқиқлашни таклиф қилмоқда. Шунингдек умумий ўрта таълими йўқ ёшларни чет ўлкалик диний ўқув юртларига ўқиш учун боришни таъқиқлаш тўғрисида таклиф тушмоқда.
Маҳкама «Дин эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди.
Ўзгартиришлар даъватга — диний кўз қарашларни тарқатиш учун уй ва хонадонларни айланишга ва шу билан бирга ноқонуний миссионерлик фаолиятни таъқиқлади.
Таклиф қилинган ўзгартиришларга кўра, Қирғизистондан ташқари диний билим олишга ўлка ичида умумий ёки диний билим олгандан кейингина рухсат берилади.
Шунингдек, бундай ўқишга кетишдан олдин дин ишлари билан шуғулланган органни хабардор қилиш керак бўлади.
Қонунни бузганлар маъмурий жавобгарликка тортилади, бироқ ўзгартиришларда қандай жавобгарлик эканлиги кўрсатилмаган.
Маҳкамадагилар ёшларнинг чет эллик диний ўқув юртларига кетиши миллий хавфсизликка салбий таъсир қилмоқда деб ҳисоблайди.
Давлат комиссиясининг маълумоти бўйича ёшлар дин бўйича билим олиш учун Саудия Арабистонига, Мисрга, Туркияга, Покистонга, Афғонистонга, Ҳиндистонга ва Эронга кетишяпти.
Маҳкама вакиллари ёшлар таъсирчан бўлади, шу сабабли чет ўлкага диний билим олишга боришини йўлга солиш зарур деган фикрда.
Ўзгартиришлар жамоатчилик муҳокамасига чиқарилди.
Муаллиф: Александра Титова
Сурат: «Турмуш»