Бозор-Қўрғон районидаги ер кўчкидан жабрланган киши кўз юмди

555

Жалолобод вилоятининг Бозор-Қўрғон райони касалхонасида 23 апрелда Арслонбоб қишлоғида тушган ер кўчки натижасида жабрланган Жумали Машрапбай ўғли вафот этди. Жабрланганларнинг сўнгиси Қодиржан Умаров оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш министрлигининг матбуот хизмати Жумали Машрапбай ўғли яшаб кетишига тўсқинлик қилган жароҳатлар сабабли вафот этганини билдирди. У 24 ёшда эди.

Вафот этган йигитнинг танаси кўп босилиб қолган, жароҳати оғир бўлиб, ёнбоши билан жото жиликтери синган.

Жабрланган иккинчи киши оғир аҳволда. 64 ёшдаги Умаровнинг мияси жароҳатланиб, танаси эзилиб қолган ва оғир жароҳатлар билан ҳушсиз ҳолатда ётибди.

Шифокорлар Арслонбоб қишлоғини айланиб, мухтож бўлганларнинг барчасига амбулатор ёрдам кўрсатишмоқда.

Жалолобод вилоятининг Бозор-қўрғон райони Арслонбоб қишлоғида 23-апрелда 300 куб метрга яқин ер кўчиб, тўрт кишини босиб қолган.

Қутқарувчилар уч кишини тирик олиб чиқиб, бироқ жабрланганларнинг бири касалхонага кетаётиб вафот этган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева

Сурат: «Турмуш»