Сиёсий маҳбусларни ҳимоя қилиш комитети Евроиттифоқ делегациясининг олдига пикетга чиқишди

697

Сиёсий маҳбусларни ҳимоя қилиш комитетининг вакиллари Бишкек марказида пикетга чиқиб, Европа иттифоқи делегациясидан Қирғизистондаги сиёсий маҳбуслар масаласига эътибор беришни талаб қилишди. Олдин Евроиттифоқнинг делегацияси улар билан учрашишдан бош тортган.

Эркинлик бульварининг Москва кўчаси билан кесилишидаги «Орион» тадбиркорлар марказида 17 пикетчи йиғилди.

http://

Сиёсий маҳбусларни ҳимоя қилиш комитетининг вакили Зульфия Марат Kloop.kgга улар Евроиттифоқнинг Марзакий Осиё бўйича махсус вакили Петер Буриан билан учрашишни талаб қилишганини айтиб берди.

«Биз булар миллионлаган грантларни бераётган ўлкада демократия йўқлигини барчага айтамиз. Шу сабабли биз Европа иттифоқининг Қирғизистонга берилган барча грантларини тўхтатишни талаб қиламиз. Бизнинг сиёсий маҳбусларни таъқиб қилаётган Атамбаевнинг одамларини Европага боришига ҳеч қандай йўл берилмасин», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир ўлкада 25 сиёсий тутқун бор, Европа иттифоқи демократия бўйича ҳеч қандай ёрдам бермаяпти.

Олдин Буриан комитет вакиллари билан учрашишдан бош тортган. Намойишчилар Европа иттифоқи учун уларнинг илтимосини бефарқ қолдириш орқали масхаралаш деб билдиришди.

Қирғизистон ҳукумат вакилларидан ёки Евроиттифоқ делегациясидан ҳеч ким намойишчилар олдига чиқмади.

Муаллиф: Александра Титова