"Сентябрь" телеканали КТРКдан раддия талаб қилмоқда

603

Мухолифатчи Омурбек Текебаевга тегишли «Сентябрь» телеканали КТРКнинг журналисти Канат Каниматовдан раддия талаб қилмоқда. У тасвирга олган сюжетда «Алиппе» таълимий телеканалининг «қимматбаҳо ускуналари тортиб олингани» айтилган.

КТРК журналисти Канат Каниметов «Алиппе» телеканалининг жиҳозлари «Сентябрь» телеканалида пайдо бўлиб қолгани тўғрисида сюжет олган.

У ўз сюжетини «Алиппе»нинг собиқ директори Алмазбек Абековнинг ва унинг адвокатлари Абаз Мамбетакунов билан Икрамидин Айткуловнинг суҳбатига асослаган.

Абеков «Алиппе»даги улушини сотгиси келганини, бироқ Юстиция министрлиги компанияни бошқа томонга қайтадан ўтказишга рухсат бермаганини айтган. Адвокатлар таъқиққа Текебаевнинг яқин одами Алмамбет Шикмаматов имзолаган дейишади.

«Мен ускунани қиммат олиб, уни учдан бир нарҳига сотишга мажбур бўлганман. […] Бу ускуна телеканалда “Сентябрь”га монтажлаб ўрнатилган», — деган Абеков.

Абеков ўзи «Мегаком» компаниясидан 142 миллион сомни ноқонуний олиб чиқиб кетган деган айб билан турмада ўтирибди. Абеков 2012-йили уяли операторининг бош директорининг маслаҳатчиси бўлган.

«Сентябрь» раддия талаб қилмоқда

«Сентябрь» телеканалининг бош  муҳаррири Канишай Мамиркулова КТРКнинг версиясини тўлиқ бекор қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, КТКР журналистлари «Сентябрь» телеканали бу ускунани бошқа бировдан олганини исботлай олмаган.

«Репортажнинг мақсади — фақат бизни қоралаш», — деди у.

Мамиркулова «Алиппе» ва «Сентябрь» телеканалларининг ускунаси бир-бирига техник сабабларлардан ҳам тўғри келмасди дейди.

«Сентябрь» раҳбарияти бу сюжетнинг муаллифи журналист Канат Каниметовдан эътирозни талаб қилмоқда.

Каниметовнинг ўзи бу кўрсатувга «жамоатчиликнинг қизиқиши» сабаб бўлганини айтди.

Сиёсий арбоб Равшан Жээнбеков қамоқдаги Алмазбек Абековнинг сўзларига ишониб бўлмайди ва КТРКнинг даъволарида аниқ фактлар ва далиллар йўқ деб ҳисоблайди.

Унинг сўзларига кўра, мухолифатчи Текебаевнинг телеканалини сиёсий таъқиб билан ёпишни исташади.

«Ҳукумат эркин “Сентябрь” телеканалини қандай йўл билан бўлмасин ёпмоқчи», — деди Жээнбеков.

2012-йили «Сентябрь»га ҳам шундай даъволар қўйилган. Унда телеканал Жалолобод телевидениясинининг ускуналаридан ноқонуний фойдалангани айтилган.

Текебаев билан Атамбаевнинг можароси

Мухолифатчи Омурбек Текебаев ҳозир миллий хавфсизлик бўйича давлат хизматининг ТИЗОсида.

Тергов россиялик тадбиркор Леонид Маевскийнинг даъвоси сабабли Текебаевни порахўрлик ва товламачилик бўйича айбламоқда.

Тадбиркор «Мегаком» компаниясини бошқаришга рухсат олиб бериши учун Текебаевга 1 миллион доллар пора берганини айтган эди.

Текебаев президент Алмазбек Атамбаев билан можароси кучайиб кетган шароитда қамоққа олинган.

Мухолифатчи Конституцияга президент таклиф қилган ўзгартиришларга қарши чиқиб, шундан сўнг Атамбаев оиласининг мулки тўғрисидаги маълумотни ошкор қилган.

Текебаев шу билан бирга президентга импичмент эълон қилиш жараёнини бошламоқчи бўлган.

Президентнинг ўзи Текебаев ишида сиёсат йўқлигини билдирган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева