"Аль Жазира" Қирғизистон ҳақидаги биринчи фильмни намойиш этди

575

Халқаро «Аль-Жазира» телеканали «Қирғизистон — мўъжизалар ўлкаси» кўрсатувларининг биринчи қисмини намойиш қилди. Умумий олти сони кўрсатилади. Кўрсатув бутун жаҳон кўчманчилар ўйинлари вақтида тасвирга олинган.

Ташқи ишлар министрлигининг матбуот котиби Айимкан Кулукеева «Аль-Жазира» Қирғизистон тўғрисида олти кўрсатув бепул  намойиш қилишини айтди.

«Биринчи сонидан кейин телеканалнинг журналисти унинг телефони қўнғироқ қилган кишиларнинг кўплигидан портлаб кетаёзганини, аккумулятори бардош беролмаганини айтди. Кўрсатув араб давлатларида Қирғизистон учун муҳим рекламани амалга оширди», — деб ёзди у «Фэйсбук»да.

Кўрсатув муаллифлари ўша вақтдаги президент администрацияси раҳбарининг ўринбосари Сапар Исаков билан ҳам суҳбатлашган.

http://

Кулукееванинг сўзларига кўра, кўрсатув икки ҳафта ичида 2016-йилнинг сентябрида бутун жаҳон кўчманчилар ўйинларини ўтказиш вақтида тасвирга олинган.

Қирғизистонда кўрсатув тасвирга олинишини телеканалнинг раҳбарияти олдиндан огоҳлантирган, шу сабабли «Аль-Жазира»дан инглиз ва араб таҳририятидан икки тасвирчи гуруҳ келган.

Инглиз таҳририяти кўчманчилар ўйинларини ёритиб, араб таҳририяти эса кўрсатувни тасвирга олиш учун материал тўплаган.

Олти дақиқалик кўрсатувнинг биринчи қисми Қирғизистон табиати ва тарихига бағишланади. Шундан сўнг дастурда бутун жаҳон кўчманчилар ўйинларининг кадрлари намойиш қилинади. Кўрсатувнинг ярим дақиқаси кўчманчилар ўйинларида қўмиз куйларининг ичидан энг машҳури «Маш ботой» композициясини чалиб берган минг қомузчининг маҳоратига бағишланади.

«Аль-Жазира» каналида қомузнинг, қамчининг ва тогуз коргоолнинг очилиши:

http://

Қирғизистон тўғрисида олти кўрсатув 24-апрелдан 30-апрелгача кун давомида тез-тез такрорланиб намойиш қилиб турилади.

Муаллиф: Александра Титова