"Ата Мекен" Атамбаевга қарши: Суд "сасиган" сўзига баҳо бериш учун эксперт изламоқда

591

Суд  ҳизмат обрўсини ҳимоя қилиш бўйича «Ата Мекен» партиясининг президент Алмазбек Атамбаевга қарши даъво аризасини кўриб чиқишни тўхтатиб қўйди. Судъя «сассиқ» деган сўзни ким экспертиза қилишини аниқлай олмаган. Партиянинг юристлари экспертизани эркин ташкилот олиб боришини талаб қилишмоқда.

«Ата Мекен»нинг юристи Канатбек Азиз Kloop.kgга Бишкекнинг Биринчи май район суди ишни партиянинг илтимоси бўйича кўриб чиқишни тўхтатганини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, судъя Алмаз Калибаев партиянинг даъво рўйхатидаги барча тўққиз пунктни эмас, уларнинг учтасинигина экспертизага жўнатди.

Азиз Миллий фанлар академияси экспертиза ўтказишдан бош тортиб, Юстиция министрлигига жўнатганини айтди. Бироқ «Ата Мекен» юристи экспертизани давлат маҳкамаси олиб боришини нотўғри деб ҳисоблайди, сабаби жавобгар президент бўлмоқда.

«Биз экспертизани бирор бир эркин ташкилот ёки марказ олиб боришини талаб қиламиз», — деди у.

Мартнинг бошида «Ата Мекен» юристлари судга мурожаат қилиб, Алмазбек Атамбаев айтган гапларнинг бирида партияни «сассиқ», унинг раҳбари Омурбек Текебаевни «талончи» дегани учун кечирим сўрашини талаб қилишган.

«Ата Мекен» билан президентнинг суд можаролари Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича Атамбаев билан Текебаевнинг келишмовлчилиги асосида бошланган.

Бу можаро Текебаев Атамбаевнинг ва унинг оиласининг мулки тўғрисидаги маълумотни ошкор қила бошлаганда кучайган. Депутат президентнинг Кой-Таш қишлоғида қурилаётган уйи ва Кипрдаги тадиркорлиги тўғрисида айтиб берган.

Мухолифатчи мартда президентга импичмент эълон қилишни режалаштирган. Бироқ у хизмат сафаридан қайтиб келаётганда «Манас» ҳаво майдонида 26-февралга ўтар кечаси қўлга олинган.

Текебаев россиялик тадбиркор Леонид Маевскийнинг билдирувидан кейин порахўрлик ва товламачилик бўйича айбланган. Тадбиркор «Мегаком» уяли операторини бошқаришга рухсат олиб бериш учун Текебаевга 2010-йили 1 миллион доллар берганини билдирган.

Текебаевнинг тарафдорлари МХДҚ олдида бир неча марта митинг ўтказиб, депутатни бўшаьишни талаб қилишган. Бироқ норозиликка қарамай суд Текебаевни қамоққа олиб, ҳозир у тергов изоляторида .

Муаллиф: Александра Титова