Шаршеев "нотўғри иши учун" мусобақадан четлатилиши мумкин

669

TNA қоидалари бўйича мусобақа турнирининг бош ҳаками қирғиз спортчиси Дастан Шаршеевнинг иши «нотўғри», шу сабабли уни мусобақадан четлаштириш керак деб ҳисоблайди. Шаршеевнинг ўзи эса ҳакамларни миллатлар аро низони қўзғади деб айбламоқда.

TNA қоидалари бўйича мусобақанинг жаҳон чемпионати финалининг ⅛ бўлимида саралш босқичидаги учрашувнинг бош ҳаками Василий Аптукаев Шаршеев ўз туйғуларини «назоратда» ушлаши керак деб ҳисоблайди.

Қирғиз спортчиси 22-апрелда ғалаба рақибига берилгани учун рингдан кетишдан бош тортган. Бош ҳакам Шаршеевни депортация билан қўрқитиб ишонтиришга ҳаракат қилган.

Аптукаевнинг сўзларига кўра, спортчилар жанг учунгина эмас, юриш-туришнинг ҳам намунасини кўрсатиш учун келишади. «Ҳар бир спортчи ўз туйғуларини назоратда тутиши керак. Бўлмаса бу турнир тартибсизликларга айланиб кетади», — деб ҳисоблайди ҳакам.

У Шаршеевга нисбатан санкциялар ҳозирча аниқланмаганини, бироқ қирғизистонлик спортчи билан ҳамкорлик тўхтаб қолиши мумкинлигини айтди.

«Бу жангчи билан оддийгина бизнинг майдончада ҳамкорликни тўхтатиш керак шекилли. Бироқ бундай қарорни битта мен қабул қилмайман», — деди Аптукаев.

Шаршеев апелляция бериш ниятида

Шаршеев ўзи мусобақадан четлаштирилганини ёки қолишини билмаслигини айтди.

«Мен рингдан кетишдан бош тортганимда бош ҳакам келиб мени ва менинг мураббийимни дисквалификация билан қўрқита бошлади. Бизни депортация билан қўрқитишди, бироқ биз кетишдан бош тортдик. Мен таъқибдан қўрқмайман, адолат бўлсин дейман», — деди у Kloop.kgга.

Шаршеевнинг сўзларига кўра, яқин орада мураббийи икки учрашув бўйича ҳакамларнинг қарорига апелляция беришмоқчи. «Бироқ мен уни кўриб чиқилишидан гумон қиламан. Бу миллатлар аро низо қўзғаш масаласи, бу яхшимас», — деди Шаршеев.

Татаристон Республикасининг Россия жанг санъати бўйича лигаси президентининг жамоатчилик билан алоқа бўйича ўринбосари Дмитрий Штейн вазият бир томонлама эмаслигини айтди.

«Бир томондан бу ҳолат жанг санъати вакилига ҳос бўлмаган иш. Бошқа томондан турнирнинг ҳакамлар коллегиясининг сабаб билан мустаҳкамланмаган қарори», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, ғалаба нокаутнинг ёки нокдаунд натижасида эмас, ҳакамларнинг қарори билан аниқланганда бундай қарорнинг холислиги муаммо яратади.

«Турнирга кетаётиб бир хил муштлашувда балл бўйича ғалаба сенга берилишига ишониш тўғримас. Меҳмонга келганда нокаут ёки нокдаун билан адолатли ғалаба қозониш керак. Шунда бир томонлама ҳакамлар тўғрисида масала юзага келмайди», — деди Штейн «Татар-информ» маълумот агентлигига.

Можароли учрашув

TNA қоидалари бўйича муштлашув финалининг ⅛ бўлимида тўртинчи ҳал қилувчи босқичда Шаршеев россиялик Антон Калинин билан 22-апрелда учрашув ўтказган.

Бсқич тугагандан сўнг ҳакамлар коллегияси россилик спортчининг фойдасига қарор чиқарган.

Шаршеев бундай қарорга рози бўлмай, кейинги учрашув ўтиши керак бўлган рингдан кетишдан бош тортган.

Уни кейинги спортчиларга ўрин бўшатиб беришига ҳакамларнинг тахдиди ҳам, назоратчилар ҳам кўндиролмаган. Мусобақа олиб борувчисидан микрофонни сўраб олиб, қирғизистонлик спортчи ҳакамларни ва томошабинларни адолатга чақирган. Шундан сўнг рингдан тушиб кетган.

Муаллиф: Каминат Имирханова