Тожик давлат ОАВлари Рахмоннинг тўлиқ даражасини айтиш топширилди

713

Тожикистоннинг ОАВлари энди президент Эмомали Рахмоннинг тўлиқ даражасини «Тинчликнинг ва миллий бирдамликнинг асосчиси — Миллат бошчиси» деб айтишга мажбур. Олдин журналистлар унинг даража-номларини «Миллат раҳбари» ёки «Давлат раҳбари» деб қисқартириб келишган.

Бу қоидалар апрелнинг охиридан бошлаб кучга кирди. Тожикистон давлар радиосининг директори Фаррух Зиёев президентнинг барча номларини санаб чиқиш қонун талаби бўлиб ҳисобланишини ва журналистлар уни сақлаши кераклигини айтди.

«Бироқ журналистлар “Давлат раҳбари” ёки оддийгина “Миллат бошчиси” деган синонимлардан фойдаланса бўладиган вазиятлар бўлади. Расмий билдирувларда эса барча даражасини тўлиқ кўрсатиши керак. Журналистлардан қонун меъёрларини бажариш талаб қилинади, бўлгани шу», — деди у.

Тожик юристи Шокирджон Хакимов «Озоди» радиоси билан бўлган суҳбатда президент даражасини ёзмагани учун жавобгарлик кўриб чиқилмаганини айтди.

«Президентни таништириш учун янгиликларда бир дақиқадан ортиқ вақт кетади, кейин албатта, янгиликнинг ўзи “йўқолиб кетиши” турган гап», — деб ҳисоблайди Хакимов.

Тожикистонда 2015-йили «Тинчлик ва миллат бирдамлигининг асосчиси  — миллат раҳбари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қабул қилинган.

Қонун президент Эмомали Рахмонга ва унинг оиласига умрининг охиригача дахлсизлик ҳуқуқини бериб, унга «Миллат раҳбари» номини берган. Бу номни олиб юрган кишини ҳақорат қилгани учун жиноий жавобгарлик қаралган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева